Марказий банк маълумотларига кўра, 1 ноябрь ҳолати бўйича Ўзбекистоннинг расмий захира активлари сентябрь ойида 1,86 миллиард долларга ошган ҳолда 32,9 млрд долларни ташкил қилди. Захиралар миқдори сентябрь ойида 1,65 млрд долларга камайиб, 31,04 млрд долларни ташкил қилган ва бу 2020 йил 1 апрелдан бери энг паст кўрсаткич бўлганди.

Захираларнинг ошиши кетма-кет олти ойлик (апрель ойидан бери) пасайишдан сўнг содир бўлди ва йил бошидан (35,7 млрд доллар) ҳисоблаганда мамлакатнинг «молиявий хавфсизлик ёстиғи» 2,8 млрд долларга камайган.

Ўтган ойда халқаро валюта захиралари 988 минг долларга (+13 фоизга) ошди ва 8,38 млрд долларни ташкил қилди. Йил бошидан буён валюта захиралари 3,26 млрд долларга камайди.

Скрин: Марказий банк сайти. Катталаштириш учун устига босинг.Скрин: Марказий банк сайти. Катталаштириш учун устига босинг.

Октябрь ойида олтин захиралари қиймати 877 млн долларга — 23,9 млрд долларгача ошди. Лекин қимматбаҳо металлнинг жисмоний ҳажми 0,3 млн троя унцияга (9,3 тонна) — 12 млн троя унция (тахминан 372 тонна)гача қисқарди. Атиги 10 ой ичида олтин захиралари деярли 18,6 тоннага камайди.

Йил бошидан бери захираларнинг камайиши Марказий банкни валюта интервенцияларига ундаши мумкин бўлган савдо тақчиллиги (январь-сентябрь ойларида импорт 27,01 млрд доллар, экспорт 17,74 млрд доллар, салбий савдо сальдо 9,28 млрд доллар), миллий валютанинг қадрсизланиши фонида, шунингдек, ўтган йилга нисбатан пул ўтказмалари ҳажми камайиши фонида юз бермоқда.