Далат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд вилояти Оқдарё туманида Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди, дея хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Гумонланувчи М.Х., Д.Х. ва бошқалар фуқаро Р.М.ни 20 минг доллари эвазига АҚШга виза ҳужжатларини расмийлаштириб, ишга юборишни ваъда қилган. Бироқ олдиндан 15 минг долларни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.