Тошкент шаҳри Миробод тумани Нукус кўчасида 5 ноябрь куни соат тахминан 20:30 да ҳаракатланиб кетаётган Matiz автомашинаси ёниб кетди, деб хабар берди «Газета.uz»га Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати.

Бошқарма маълумотларига кўра, ёнғин электр симларининг қисқа туташуви оқибатида юзага келган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан дастлабки текширув ишлари олиб борилмоқда.