Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов 26 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида регуляторда нобанк ташкилотларга валюта айирбошлаш шохобчалари очишга рухсат бериш нияти йўқлигини таъкидлади.

«Марказий банк нобанк ташкилотларга валюта айирбошлаш билан шуғулланишга рухсат бериш масаласи юзасидан қатъий позицияга эга. Бошқа юридик ёки жисмоний шахсларга, нобанк ташкилотларга валюта айирбошлаш шохобчалари очишга рухсат бериш ниятимиз йўқ», — деди регулятор раҳбари.

Мамаризо Нурмуратов, шунингдек, банклар ўзининг валюта айирбошлаш шохобчаларини ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантиришини қўшимча қилди.

«Бизда уларга шохобчалар сонини кўпайтириш бўйича кўрсатма бериш ваколати йўқ. Хорижий валютани мобил илова орқали ҳам алмаштириш мумкин, бунинг ҳар хил йўллари мавжуд. Бизнинг асосий мақсадимиз Ўзбекистон ичида миллий валюта асосий восита бўлиши ҳисобланади», — дейди у.