Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтган Пара Осиё ўйинларини Ўзбекистон терма жамоаси 79 та медаль билан якунлади. Жамоа умумий ҳисобда 8-ўринни эгаллади. Марказий Осиё давлатлари орасида эса етакчи бўлди.

Сўнгги кун совриндорлари:

Олтин медаль:

Мусобақанинг сўнгги кунида пара академик эшкак эшиш бўйича баҳсларда Холмурод Эгамбердиев барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди.

Кумуш медаль:

Пара академик эшкак эшиш бўйича аралаш жуфтлик баҳсларида Отабек Қўчқоров ва Гулчирой Эсанбоева жуфтлиги кумуш медалга эга чиқди.

Бронза медаль:

Мусобақанинг сўнгги кунида Ёқутхон Холбекова пара енгил атлетиканинг 400 метрга югуриш баҳсларида бронза медаль олди.

Пара академик эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида иштирок этган Мухайё Абдусатторова якунда 3-ўринни эгаллади.

Пара академик эшкак эшиш бўйича тўрт кишилик қайиқда ўтказилган баҳслар: Ўзбекистон вакиллари бронза медални қўлга киритди.

Жамоага навбатдаги бронза медални пара енгил атлетикачи Мадина Мухторова келтирди. У диск улоқтириш баҳсларида 19.55 метр натижа қайд этди.

Мусобақадаги ўзбекистонликларнинг иштирокини Асила Мирзаёрова яна бир бронза медаль олиб якунлаб берди. Пара атлет 400 метрга югуриш баҳсларида 1:01:37 дақиқа натижани қайд этди. Бу унинг мусобақадаги 3-медали бўлди.