Дубайга илк бор келганмисиз ёки бу ерда такрор бўлишингизми — фарқи йўқ, сизни экзотик туя пойгаларидан тортиб, то саҳро қумтепаликлари бўйлаб мароқли раллигача фаол дам олиш учун мўлжалланган турли-туман кўнгилочар ўйинлар кутмоқда.

Шу боис, агар фаол ва экстремал ҳордиқ чиқаришни режалаштирган бўлсангиз, унда Дубай сиз учун тоғри жой бўлиши мумкин. Visit Dubai у ерда нималар билан шуғулланишингиз мумкинлигини кўрсатувчи рўйхатни тузди, у сизга доим ўзгариб турувчи гўзал Дубай шаҳрига такрор борганингизда ҳам асқотиши шубҳасиз.

Саҳро бўйлаб сафари

Экстремал ҳордиқ ишқибозлари ҳордиқни саҳро бўйлаб сафаридан бошлаганлари маъқул. Қумтепаликларни автомобилда, квадроциклда ёки туя устида забт этиш ҳамда сэндбординг сизга максимал адреналин қувватини бериши мумкин.

реклама

Ёрқин ҳиссиётлар ва экстрим мухлислари учун саҳронинг қумли юзаси бўйлаб «сузувчи» квадроциклларда саёҳат қилиш унутилмас саргузаштга айланиши мумкин.

Квадроциклларни ижарага бериш бўйича хизматларни тақдим этувчи компанияларнинг кўпчилиги қуввати, ўлчамлари ва бошқа характеристикалари бўйича бир-биридан фарқ қилувчи моделларнинг кенг танловига эга. Шунингдек, икки ўриндиқли квадроциклни ҳам ижарага олиш мумкин.

Ski Dubai тоғ-чанғи мажмуаси

Қулоқларингизга ишонмассиз, бироқ Дубайда шопинг жараёни чанғида учиш билан бирга жуда зўр кечади. Майдони 22500 кв. м келадиган Ski Dubai ёпиқ чанғи мажмуаси Mall of the Emirates шопинг-моллида жойлашган. Ski Dubai чанғида ва сноубордда учиш учун қийинлик даражаси турлича бўлган трассаларни, сакраш ва фристайл зоналарини ҳамда стритбол учун майдонни таклиф этади.

реклама

Ушбу курорт масканда барча қулайликлар билан ҳордиқ чиқариш учун ҳаммаси бор: жиҳозлар ва анжомлар ижараси, профессионал инструкторлар, қаҳвахона ва ресторанлар ва, ҳатто, болалар учиши ва ўйнаши учун зона ҳам мавжуд.

Сёрфинг, виндсёрфинг, кайтсёрфинг

Дубайдаги Жумайра пляжи аллақачон бутун дунё сёрфингчилари учун оммабоп жойга айланган. У ўзининг ажойиб об-ҳаво шароитлари, тиниқ тоза суви ва кўркам манзаралари билан катта тўлқин ишқибозлари учун ҳақиқий жаннатнинг ўзи. Бу ерда ўзингизни сёрфингда синаб кўришингиз мумкин — пляжда тажрибали инструкторларга эга сёрфинг мактаби фаолият кўрсатади.

Виндсёрфинг учун эса Жумайранинг шовқинли ва гавжум соҳилидан узоқда жойлашган Ал-Мамзар пляжи мос келади. Кучли шамоллар ва очиқ денгиз туфайли Ал-Мамзар виндсёрфинг мухлисларини ўзига жалб қилади, у аллақачон ушбу спорт тури бўйича мусобақаларни ўтказиш учун севимли жойга айланган.

Пляжда барча зарур анжомларни ижарага олиш ва профессионал инструкторлар бошчилигида ўтказиладиган машқларга қўшилиш мумкин.

Дубайда парашютдан сакраш

Кучли ҳиссиётларнинг ҳақиқий ихлосмандлари учун 2023 йил кузда Sky Dive Дубай афсонавий Palm Jumeirah ёки Арабистон саҳроси узра парашютдан сакрашни таклиф этмоқда. Бу борада тажрибаси борлар ўзларини якка сакрашда ва икки киши бўлиб сакрашда синаб кўришлари мумкин. Янги келганлар эса сакраш борасида хавотир олмасалар ҳам бўлади — инструкторлар уларни самолёт бортига чиқишларидан олдин яхшилаб тайёрлайди.

реклама

Саҳро узра ҳаво шарида парвоз қилиш

Чексиз Арабистон саҳроси узра ҳаво шаридаги парвозлар эрта тонгда бошланади. Бу тонгни кутиб олиш ва амирликнинг гўзал манзараларидан ҳайратга тушишнинг яхши усули бўла олади. 1200 м баландликда саёҳатчиларнинг кўз ўнгида охири кўринмайдиган қумтепаликлар, ўтлаб юрган оҳулар ва пурвиқор Хажар тоғлари ҳозир бўлади. Ҳаво шарларини тажрибали гид-учувчилар бошқаради, улар парвоз пайтида хавфсизликни таъминлайди ҳамда ҳар қандай саволингизга жавоб беришади. Парвоздан кейин сизга саргузаштларингиздан эсдалик сифатида фото ва видеоматериалларни тақдим этишади.

реклама

Вертолётда сайр

Дубай панорамасини томоша қилиш учун шаҳар узра парвоз қилиш анъанавий, бироқ шу билан бирга таассуротлар борасида бошқаларидан қолишмайдиган усул ҳисобланади. Парвоз вақти стандарт 12−22 дақиқа ва бир соат атрофида бўлади. Шаҳар меҳмонлари асосан машҳур Atlantis the Palm меҳмонхонасининг қўниш майдонидан фойдаланишади.

реклама

XLine Dubai Marina зиплайни

XLine Dubai Marina — бу дунёдаги энг узун шаҳар зиплайни ҳисобланади. Сиз суперяхталар ва Dubai Marina ҳудудида жойлашган осмонўпар бинолар устидан соатига 80 км тезликда учиб ўтасиз ва Marina Mall савдо марказининг террассасига қўнасиз. Парвоз 30 унутилмас лаҳза давом этади. Иккита параллел трасса туфайли зиплайнда икки киши бўлиб учиш мумкин.

Бундан ташқари, сизнинг катта тезликда учишингиз шлемга маҳкамланган GoPro камерасига HD форматида ёзилади.

Deep Dive Dubai

Акваланг билан сувга шўнғиш ихлосмандлари учун Дубайда дунёдаги энг чуқур дайвинг бассейни жойлашган, унинг чуқурлиги 60,02 м ташкил қилади. Бассейн тубида «сувга ғарқ бўлган шаҳар» мавжуд, яна сув остида стол ўйинларини ўйнаш, сув остида тасвирга олиш учун медиа-зални ижарага олиш ва, ҳатто, тўй ўтказиш ҳам мумкин.

реклама

Мавзули парклар ва аквапарклар

Дубай фарзандлари билан саёҳатга чиққанлар учун IMG Worlds of Adventure, Legoland Dubai, Motiongate Dubai мавзули паркларида ҳамда Legoland Waterpark, Aquaventure ва Wild Wadi аквапаркларида экстремал кўнгилочар ўйинларнинг кенг танловини тақдим этади.

Ушбу гўзал шаҳар тилга олгандан кўра кўпроқ фаол кўнгилочар ҳордиқларни таклиф этади ва, шубҳасиз, қойилмақом пляжлар ва завқ-шавққа тўлдирувчи кўнгилочар дастурлардан тортиб, то шопинг ва энг талабчан хўрандаларни ҳам лол қолдирадиган ресторанларгача бўлган танлаш имкониятининг кенглиги билан саёҳатчиларни ўзига жалб қилади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.