Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳрам Аҳадов фаолиятида биринчи марта «Катта дубулға» таснифига кирувчи турнирда ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

БААнинг Абу-Даби шаҳри ўтказилаётган турнирнинг 73 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги финал баҳсида ўзбекистонлик спортчи косоволик Акил Гяковни мағлуб этди.

Ушбу натижага унга жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун 1000 очко тақдим қилади.

Видео