Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Яккасарой ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида 26 октябрь куни таъмирлаш ишлари сабаб газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» хабар қилди.
Газ таъминоти тўхтатиладиган ҳудудлар:
Яшнобод тумани (10:00 дан 17:00 гача):
- «Жўрабек» маҳалласи;
- Жўрабек, Олот, Бакинский, Обод-Макон, Уз-Бум кўчаларидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилар.
Яккасарой тумани (10:00 дан 17:00 гача):
- Афросиёб кўчаси;
- Аҳоли хонадонлари сони — 500 та;
- Улгуржи истеъмолчилар сони — 5 та.
Олмазор тумани (11:00 дан 15:00 гача):
- Соғбон кўчаси;
- Аҳоли хонадонлари сони — 54 та;
- Улгуржи истеъмолчилар сони — 5 та.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўради.