Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 2122 кишига, жароҳатланганлар сони эса 2421 кишига етди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги Марокаш Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб хабар қилди.

Марокаш матбуоти 9 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 23:10 да содир бўлган зилзила пойтахт Работ, Касабланка, Мекнес, Агадир ва Фесда сезилганини хабар қилди.

Қурбонларнинг асосий қисми Ал Ҳауз, Тарудант, Шивава, Уарзазат, Марракеш, Азила, Агадир, Касабланка ва Юссифи вилоятларида қайд этилган.

Табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Уларга фуқаро мудофааси кучлари билан бир қаторда ҳарбийлар ҳам жалб қилинган. Ушбу зилзила мамлакат тарихидаги ўтган асрдаги энг йирик зилзила бўлди.