Таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент шаҳрининг 6 та туманидаги айрим ҳудудларда 11−12 сентябрь кунлари газ таъминотида узилиш бўлади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ҳудудлар рўйхати

Яккасарой тумани (11 сентябрь куни 10:00 дан 18:00 гача)

Абдулла Қаҳҳор, Дамариқ, Бобур, Х. Сулаймон маҳаллаларидаги хусусий ва улгуржи истеъмолчилар.

Сергели тумани (11 сентябрь куни 11:00 дан 17:00 гача)

  • Эшонбулоқ маҳалласининг Хонобод, Муқанна кўчалари;
  • Садоқат маҳалласининг Табаррук, Тавалло кўчалари;
  • Хонобод маҳалласининг Кичиксой, Беруний кўчалари;
  • Юқори Дархон маҳалласининг Наврўз, Чорбоғ кўчалари.

Бектемир тумани (11 сентябрь куни 11:00 дан 17:00 гача)

Нурафшон" маҳалласи.

Янгиҳаёт тумани (11 сентябрь куни 11:00 дан 17:00 гача)

  • Файзли маҳалласидаги Дарё бўйи 4-тор, Қипчоқ кўчалари;
  • Янги Дархон маҳалласи.

Миробод тумани (12 сентябрь куни 10:00 дан 18:00 гача)

Янги Миробод ва Байналминал маҳаллалари.