2023/2024 ўқув йили учун истисно тариқасида барча йўналишлар бўйича тўлов-контракт миқдорлари оширилмайдиган бўлди, дея хабар бермоқда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.

Барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдори давлат ОТМлари, жумладан, молиявий мустақиллик берилган олийгоҳларда ҳам базавий тўлов-контракт қиймати 2022/2023 ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.

Шу билан бир қаторда, 2023/2024 ўқув йили табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ҳам ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади.

2023/2024 ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига етмаган, лекин табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентларга истисно тарақасида янги ўқув йили бошланишидан шартномалар расмийлаштиришга, шунингдек, бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаганларни талабалар сафига қабул қилишга рухсат берилди.

контракт тўлови, талабалар

контракт тўлови, талабалар

Жадвал: Олий таълим вазирлиги

Шунингдек, тасдиқланган табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2023 йил 15 октябрига қадар тўлиқ тўлаган абитуриентлар учун 10 фоиз миқдорида чегирма берилади.