31 август ва 1 сентябрь кунлари соат 19:00 дан 22:00 га қадар Тошкентдаги Янги Ўзбекистон кўчаси автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. ИИВ маълумотига кўра, ушбу соатларда шу номдаги истироҳат боғида Ўзбекистон Мустақиллик куни нишонланади.

Пойтахтга йўл олган ҳайдовчилар Қибрай тумани ва Чирчиқ орқали ёки 4Р12 «Тошкент-Чорвоқ» автомобиль йўли ва Оҳангарон автомобиль йўли орқали айланма йўллардан фойдаланишлари керак бўлади.