Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан учрашувда сўзлаган нутқининг лингвистик контент-таҳлилини ўтказди. Тасвирий ифодаловчи сўзлардан фойдаланиб, таҳлилчилар давлат раҳбари нимага кўпроқ эътибор қаратганини аниқлашди. Бу ҳақда «Газета.uz»га марказ ахборот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида жами 3884 та сўздан фойдаланган. Президентнинг нутқини таҳлил қилиш (асл тилдан) тадбиркорларнинг энг долзарб муаммолари солиқлар ва кредитлар эканлигини кўрсатган. Давлат раҳбари томонидан энг кўп тилга олинган сўзлар «тадбиркор», «бизнес», «солиқ», «корхона», «тизим», «маҳсулот», «кредит» ва «жамғарма» бўлган.

лингвистик таҳлил, тадбиркорлар билан мулоқот, шавкат мирзиёев
1-расм. Президентнинг тадбиркорлар билан учинчи очиқ мулоқотида энг кўп ишлатган сўзлари.

Хусусан, «тадбиркор» сўзи 79 марта, «бизнес» сўзи 50 марта, «солиқ» сўзи 35 марта, «корхона» сўзи 35 марта, «тизим» сўзи 22 марта, «маҳсулот» сўзи 21 марта, «кредит» сўзи 21 марта ва «жамғарма» сўзи 18 марта тилга олинган. «Банк» ва у билан боғлиқ сўзлар 15 марта айтилган.

Икки сўздан ташкил топган иборалардан «кичик бизнес» ибораси 14 марта, «қўшилган қиймат» ибораси 8 марта, «ўрта бизнес» ибораси 10 марта, «очиқ мулоқот» ибораси 8 марта, «бизнесни ривожлантириш» ибораси 4 марта ва «тадбиркорлик жамғармаси» ибораси 3 марта тилга олинган.

лингвистик таҳлил, тадбиркорлар билан мулоқот, шавкат мирзиёев
2-расм. Йўналишлар ва уларда ишлатилган сўзларнинг боғланиши.

Уч сўздан иборат иборалардан «қўшилган қиймат солиғи» ибораси 6 марта, «бизнесни ривожлантириш банки» ибораси 4 марта, «кичик бизнес марказлари» ибораси 4 марта, «брендларни жалб қилиш» ибораси 4 марта, «кичик бизнес лойиҳалари» ибораси 3 марта, «саноатни ривожлантириш жамғармаси» ибораси 3 марта айтилган.

Таҳлил натижаларига кўра, президент нутқининг 18 фоиз қисми кичик бизнес, 18 фоиз қисми очиқ мулоқот натижалари, 13 фоиз қисми содда солиқ маъмурчилиги ва бюрократиясиз қулай муҳит, 13 фоиз қисми ўрта бизнес, 13 фоиз қисми сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва бошқа масалаларга қаратилган.

лингвистик таҳлил, тадбиркорлар билан мулоқот, шавкат мирзиёев
3-расм. Йўналишлар бўйича сўзларнинг тақсимланиши.

Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан муҳим янгиликлар билан қўйида «Ўхшаш хабарлар» бўлими орқали танишиш мумкин.