Рустам Бегдуллаевич Султонов Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес ахборот хизмати хабар берди.

Султонов ушбу лавозимга қадар «Халқ банки», «Асакабанк» ва Ўзбекистон Ҳисоб палатасида масъул лавозимларда ишлаган.

Қорақалпоғистон молия вазири лавозимида узоқ вақтдан буён ишлаб келаётган Маҳмуд Содиқов ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. У 2016 йилда молия вазири лавозимини тарк этиб, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари этиб тайинланган ва 2017 йилда яна вазир лавозимига қайтган эди.