Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Пскем дарёсининг чап ирмоғи ҳисобланган Испайсойда янги микроГЭСнинг расмий очилиш маросимига бағишланган тантанали тадбир 28 июнь куни бўлиб ўтди. Тадбирда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ раҳбарияти, пудратчи ва қурилиш ташкилотларининг мутасадди раҳбарлари, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети ҳамда «Ёш бунёдкорлар» халқаро қурилиш жамоаси аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

реклама

Тадбирни «Ўзбекгидроэнерго» АЖ кадрлар бошқармаси бошлиғи Иноят Сунатов очиб бериб, соҳада амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб, мазкур лойиҳа энергетика тизимида муҳим аҳамият касб этиши, аҳолини тоза ва арзон электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилиши борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди хамда «Испайсой» микроГЭСининг техник аҳамияти ва хусусиятлари тўғрисида маълумот берди.

реклама

«Испайсой» микроГЭС қурилиш лойиҳасида жамият тизим ташкилотлари ҳисобланган «Гидропроект» АЖ, «1-сон Қурилиш дирекцияси» ва «4-сон Қурилиш дирекцияси» МЧЖ фаол иштирок этди.

Расмий очилиш тадбирига қадар «Испайсой» микроГЭСда қурилиш ишлари якунлангандан сўнг ГЭСни тармоққа улаш борасидаги амалий ишлар олиб борилди. Бўстонлиқ тумани «Испай» қишлоғидаги янги қурилган «Испайсой» микроГЭСни тармоққа улашга тайёрлиги тўғрисида»ги 610-регламент асосида техник кўрикдан ўтказилди.

реклама

Мазкур микроГЭСни фойдаланишга топшириш бўйича «Ўзэнергоинспекция» Тошкент вилояти бўлими мутахассислари ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва «Ўрта Чирчиқ ГЭСлари каскади» унитар корхонаси мутахассислари иштирокида ишлаб чиқарилган электр энергиясини ягона электр энергетика тизимига улаш борасида амалга оширилган ишлар ҳар томонлама техник кўрикдан ўтказилди.

реклама


«Испайсой» микроГЭСининг қуввати 200 кВт бўлиб, ўртача йиллик электр энергия ишлаб чиқариши 1,75 млн кВт/соат`ни ташкил этади.

«Испайсой» Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани «Испай» қишлоғидан оқиб ўтувчи Пскем дарёсининг чап қирғоғига қуйилувчи сой бўлиб, сойнинг узунлиги 13 км, ҳажми 73 квадрат километрни ташкил этади. Сойнинг ўртача йиллик сув сарфи 2,4 куб. м/сек.

реклама

Март ойидан суви кўпая бошлайди, энг катта сув сарфи май-июнь ойларида кузатилади. Куз-қиш мавсумида суви камаяди.

Шу ўринда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан 2023 йилда умумий 197 МВт қувватга тенг еттита лойиҳаларни белгиланган муддатида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Ўзбекистон сув-энергетика салоҳиятидан мақсадли фойдаланиш мақсадида, янги ГЭСларни қуриш бўйича тасдиқланган инвестициявий лойиҳалар асосида ҳудудларда фидойи гидроэнергетиклар жамоаси томонидан жадаллик билан қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Соҳада фаолият юритаётган мутахассислар, ишчи-ходимларнинг жонкуярлиги ҳамда самарали меҳнати натижасида янги мамлакатнинг гидроэнергетика салоҳияти тобора юксалиб бормоқда.

Реклама ҳуқуқлари асосида.