Instagram тармоғида 1 миллиондан ортиқ обуначиси бўлган Asad Algo (Асадбек Арзикулов) вафот этди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Унинг ўлими ҳақида дастлаб блогернинг видеоларида бирга кўриниш берадиган дўсти хабар берди. Маълум қилинишича, 20 ёшли блогер ўлимидан 3 кун олдин кўча безорилари ҳужумига учраб, бошидан жароҳат олган ва операция қилинган.

Блогер 19 июль куни соат 20:30 да шифохонада вафот этган.

2023 йилда вафот этганлар, asad algo, вафот этди

Фото: Instagram / dina.lgn

«Мен охиригача гувоҳлик бераман, урган бола умрбодга қамалади», — дея сторис жойлаган унинг дўсти.

БПга кўра, марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Илгари Asad Algo билан биргаликда видеолар олган инстаблогер Севинч Саъдуллаева тармоқлардаги «одоб-ахлоқ қоидаларига зид ва фуқароларнинг даъволарига сабаб бўлган» видео ва фотосуратлари сабаб 5 суткага қамалган эди.