11−15 июль кунлари Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида биринчи «Туркий тилли ёшлар халқаро фестивали» бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Халқаро турк маданияти ташкилоти (TURKSOY) ҳамда Қўқон университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларни тарғиб қилиш, ушбу давлатлар ёшлари ўртасида дўстона алоқаларни ўрнатиш каби мақсадларда ўтказилган фестивалга Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон ва Қозоғистондан ёшлар қатнашди.

turksoy, туркий тилли ёшлар фестивали, қўқон

Фестивал доирасида 3 кун давомида китобхонлик куни, миллий ва этноспорт турлари бўйича спорт мусобақалари, маданий-кўнгилочар тадбирлар, бизнесни ташкил қилиш, ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш бўйича давра суҳбатлари, ёшлар билан таниқли театр ва кино ижодкорларининг ижодий мулоқотлари, элчихона консуллари билан фестивал иштирокчиларининг учрашувлари ташкил этилади. Шунингдек, туркий тилли ёшлар Қўқон шаҳридаги диққатга сазовор жойларга ташриф буюришди.

turksoy, туркий тилли ёшлар фестивали, қўқон

«Мамлакатимиз президенти ташаббуси билан туркий тилларда сўзлашувчи давлатлар ёшлари ўртасида ушбу фестивал ҳар икки йилда доимий ўтказилиши белгиланди. Бу орқали ёшлар ўртасида турли ғояларни муҳокама қилиш, манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда энг муҳими, улар ўртасида дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга эътибор қаратганмиз. Бу каби тадбирлар қардош халқлар ёшлари ўртасида узилмас кўприк вазифасини ўтаб беради деб ишонаман», — деди Маданият ва туризм вазирлиги бошқарма бошлиғи Заррина Абдуллаева.

turksoy, туркий тилли ёшлар фестивали, қўқон

«Биз Қозоғистон жануби Чимкент шаҳридан 18 нафар ёшлар билан биргаликда «Туркий тилла ёшлар» фестивалига келдик, «, — деди Қозоғистон Ўзбек этномаданий бирлашмалари ҳамжамиятлари раисининг таълим-тарбия ишлари бўйича ўринбосари Шаҳло Норалиева. — Ёшларимизнинг таассуротлари ижобий, жуда ҳам таъсирланишмоқда. Бизни чегарада кутиб олишларидан тортиб, Қўқон вокзалидаги карнай-сурнайлар билан кутиб олишлари уларда жуда катта таассурот уйғотди. Ўзимизни катта, жуда муҳим ва мартабали ҳис қилдик, дейишди. Ёшларимиз бу ерда туркий тилли давлатлардан келган тенгдошлари билан мулоқотда бўлиб, энг асосийси, бир-бирларини таржимонларсиз тушунмоқда. Баъзи бир тушунмаган сўзларини ўзаро таҳлил қилишиб, турки тилли халқларнинг нечоғлик тарихи, маданияти, урф-одатлари бир-бирига ўхшаш эканлигини, ҳаттоки миллий нақлашда ҳам ўзига хосликлар борлигини кўришди».

turksoy, туркий тилли ёшлар фестивали, қўқон