14 июль куни Тошкент шаҳрининг Олмазор, Яшнобод ва Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» маълум қилди.

Компания бу «истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида» амалга оширилаётганини таъкидлади.

Олмазор тумани: «Намуна» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;

Яшнобод тумани: «Баҳор» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;

Чилонзор тумани: «Хайробод» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

«Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз», — дейилади хабарда.