Шавкат Мирзиёев 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан табрик йўллади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Давлат раҳбари табриги аввалида ўтган даврда ёшлар билан боғлиқ йўналишда 100 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилингани ва ёшлар билан ишлаш бўйича вертикал бошқарув тизими яратилганини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий этилгани, «Ёшлар дафтари» тизими йўлга қўйилиб, сўнгги 2 йилда 798 минг нафарга яқин ёшларга қарийб 1 триллион сўмлик ёрдамлар кўрсатилгани, жумладан, 53 минг нафар эҳтиёжманд оилага мансуб талабага ўқиш учун контракт пуллари тўлаб берилгани қайд этилди.

Таъкидланишича, олий таълим муассасалари сони салкам уч баробар кўпайиб, 210 тага, қамров даражаси эса 9 фоиздан 38 фоизга етган.

Охирги 3 йилда 250 минг нафар ёшга 6 триллион сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилган. Мамлакат бўйича 210 та «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари» ташкил этилиб, 4 триллион сўмлик 2,5 мингта лойиҳа амалга оширилган. Натижада ёш тадбиркорлар сони 2 карра кўпайиб, 200 мингдан ошган.

«Биз нафақат ёшларимиз, балки бутун жамиятимиз ҳаётини тубдан ўзгартиришга хизмат қилаётган ана шундай эзгу ишларимизни бундан буён ҳам изчил давом эттирамиз. Шу борада ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сиз, азизларнинг салоҳият ва иқтидорингизни ривожлантириш ва рўёбга чиқариш учун имконият ва шароитларни янада кенгайтирамиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Табрикда ёшлар эришаётган ютуқларга ҳам тўхталиб ўтилди. Жумладан, ўзбекистонлик ўқувчилар ўтган йили халқаро фан олимпиадаларида 7 та олтин, 36 та кумуш ва 38 та бронза медалини қўлга киритган. Ёш спортчилар эса хaлқаро мусобақaларда 2023 йилда 247 та олтин, 119 та кумуш, 110 та бронза медали соҳибига айланди.

Президент «илм-фан ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаб, ҳозирги мураккаб замондаги кескин рақобатга тайёр бўлиб вояга етаётган ёшлар ҳар қандай баланд маррани эгаллашига» ишонч билдирди.

Ёшларни мукофотлаш

Шавкат Мирзиёев сана муносабати билан фаол ва ташаббускор ёшларнинг бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади. Ҳужжатга кўра, қуйидагилар «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди:

  1. Мамбетярова Улбосин Мусатдин қизи — Қўнғирот тумани «Мингжарған» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
  2. Ниязимбетов Шерзод Кадирбердиевич — Нукус туманидаги «Biogumus» фермер хўжалиги бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси
  3. Йўлдошев Рахимжон Рафукжон ўғли — Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти агроинженерия ва гидромелиорация факультети деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, Андижон вилояти
  4. Умматалиева Мохларой Зокиржон қизи — Балиқчи туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси, Андижон вилояти
  5. Горев Петр Денисович — Бухоро шаҳридаги «Буюк ипак текстиль» масъулияти чекланган жамияти дизайнери, Бухоро вилояти
  6. Юсупова Чинора Анвар қизи — Вобкент туманидаги «Chinar Mushroom tomorqa xizmat» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Бухоро вилояти
  7. Набиқулова Нафиса Ўктам қизи — «So‘g‘diyona-W» профессионал футбол клубининг аёллар жамоаси футболчиси, Жиззах вилояти
  8. Усмонова Мадина Улуғбек қизи — Жиззах шаҳридаги «Grand Super Star» масъулияти чекланган жамияти кран машинисти, Жиззах вилояти
  9. Мансурова Зарина Анвар қизи — Қарши туманидаги 71-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти
  10. Хақбердиев Абдуманнон Ғафурович — Муборак газни қайта ишлаш заводининг цех оператори, Қашқадарё вилояти
  11. Равшанова Гулҳаё Азаматовна — Навоий вилояти «Зиёкор» аёллар ва ёшлар маркази раҳбари
  12. Рахмонов Сухроб Юсупович — Навоий шаҳридаги «Bur Kompressor Navoiy» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Навоий вилояти
  13. Абдуллаева Замира Мухторжон қизи — Чортоқ туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Наманган вилояти
  14. Рафиков Жахонгир Рахимжонович — Наманган шаҳридаги «Effortless Education Service» нодавлат таълим муассасасининг «Start-21» ўқув маркази раҳбари, Наманган вилояти
  15. Баликова Чарос Норбек қизи — Шашка бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси, Самарқанд вилояти
  16. Махкамтошева Марҳабо Абдурахмон қизи — Самарқанд давлат университетининг 2-босқич талабаси, Самарқанд вилояти
  17. Боқиева Феруза Шерали қизи — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзбекистон» локомотив депоси «Afrosiyob» юқори тезюрар электропоезди машинисти ёрдамчиси, Сирдарё вилояти
  18. Тошбеков Жўрабек Абдумалик ўғли — Сирдарё туманидаги «Software-Developers-Group» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сирдарё вилояти
  19. Абдумаликов Умиджон Абдумалик ўғли — Термиз туманидаги «Сурхон Термиз Умид» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сурхондарё вилояти
  20. Очилдиева Дилноза Ўткир қизи — Қизириқ туманидаги «Баркамол авлод» болалар мактаби тўгарак раҳбари, Сурхондарё вилояти
  21. Абдуллаев Руслан Анвар ўғли — Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Тошкент вилояти
  22. Қиёмова Маржона Муродхўжа қизи — Паркент туманидаги «Кумушкон» кутубхонаси раҳбари, Тошкент вилояти
  23. Иброхимов Жахонгирмирзо Улуғбек ўғли — Марғилон шаҳридаги «Муҳандисона» масъулияти чекланган жамияти директори, Фарғона вилояти
  24. Турғунова Нодирахон Абдурахим қизи — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 1-босқич магистранти, Фарғона вилояти
  25. Қаландаров Шоҳруҳбек Мирзабек ўғли — Хонқа туманидаги «Хонқа чорва капитал» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Хоразм вилояти
  26. Машарипова Гули Раъно Озодовна — «Edu Action» IELTS тест марказининг Хоразм вилояти бўйича бош координатори
  27. Ачилова Диёра Алишеровна — Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг халқаро факультети ёшлар етакчиси
  28. Умирзаков Шаҳзод Бахтиёр ўғли — Юнусобод туманидаги «Tass Vision» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент шаҳри
  29. Асқаралиева Маҳлиёхон Акмалжон қизи — Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси
  30. Жўрақулова Маржона Садриддин қизи — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг «Қизлар овози» клуби раҳбари
  31. Икромова Тахмина Изатуллоевна — Гимнастика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг бадиий гимнастика бўйича спортчиси
  32. Кадиров Азамат Азизович — «Uzbekistan airways» акциядорлик жамиятининг Парвозлар хавфсизлиги ва сифат таъминоти бошқармаси «А-320» ҳаво кемаси учувчи-нозири
  33. Мухсумов Жавлонбек Хусниддин ўғли — Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг халқаро олимпиада захиралари маркази ўқитувчиси
  34. Рахмонова Наргизахон Бахтиёржон қизи — Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли артисти
  35. Сафаров Худойназар Суннат ўғли — «Ўзбекгеологияқидирув» акциядорлик жамиятининг Зарафшон дала геология-қидирув экспедицияси ер ости ишлари геологи
  36. Усманова Мафтуна Анваровна — Тошкент шаҳридаги «Шароит плюс» ногиронлар жамоат бирлашмасининг лойиҳалар координатори
  37. Хамроев Сардорбек Ислом ўғли — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи
  38. Элмуродова Нигина Бахтиёр қизи — Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг буйрак трансплантацияси ва реабилитацияси бўлими жарроҳи