27 июнь куни кечқурун Россия армияси Украинанинг Донецк вилоятидаги Краматорск шаҳри марказини ўққа тутди. Кафе биносига тушган снаряддан 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги раҳбари Игорь Клименко маълум қилди.

Ҳалок бўлганлар орасида 3 нафар вояга етмаган қиз ҳам бўлиб, улардан бири 17 ва икки нафари 14 ёшда бўлган.

краматорск, ракета ҳужуми, россия, украина, уруш

60 дан ортиқ аҳоли, жумладан, саккиз ойлик чақалоқ турли даражадаги жароҳатлар олган. 29 июнь тонгида қидирув-қутқарув ишлари якунланди.