Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисида «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонун кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, бугунги кунда радиочастота спектридан фойдаланувчининг ўз радиочастота спектридан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга беришни тақиқлаш амалиёти телекоммуникациялар тармоқларининг ривожланишига тўсиқ бўлиб келган.

Эндиликда радиочастота спектридан фойдаланувчиларга ўзларига бириктирилган радиочастота спектридан бошқа фойдаланувчилар билан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда.

Сенаторларнинг фикрича, қонунга киритилаётган бу каби ўзгаришлар радиочастота спектри фойдаланувчилари фаолиятида жуда муҳим ҳисобланиб, алоқа хизматларининг сифатини ошириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш жараёнини соддалаштириш мақсадида лойиҳалаш бўйича рухсатнома олиш тартиби бекор қилинмоқда.

Бундан ташқари маъмурий ислоҳотлар натижасида қайта ташкил этилган давлат бошқаруви органларининг номлари аниқлаштирилмоқда.

Шунингдек, радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш жараёнини соддалаштириш мақсадида лойиҳалаш бўйича рухсатнома олиш тартиби бекор қилинмоқда. Қонунга киритилаётган бу каби ўзгаришлар радиочастота спектри фойдаланувчилари фаолиятида жуда муҳим ҳисобланиб, алоқа хизматларининг сифатини ошириш учун муҳим омил бўлиши қайд этилди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.