Андижон ва Тошкент вилоятларидақизларни фоҳишалик қилиши учун хорижга юбориш билан шуғулланган аёллар ушланди. Бу ҳақда икки вилоят ИИБ хабар қилди.

Тезкор тадбир давомида Шаҳрихон туманида яшовчи аёл Х.Г. Андижон туманида яшовчи Э.Н ва Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи М.М.ларни Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбориш эвазига Туркияда яшовчи «Ойгул» исмли танишидан 700 АҚШ доллари олишга келишиб, келишилган 700 АҚШ доллари ҳисобидан 150 АҚШ долларини олиб, Э.Н. ва М.М.ларни Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркия давлатига жўнатиб юбораётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Бундан ташқари, Оҳангаронда икки нафар 23 ёшли қизларни фоҳишалик билан шуғулланиш учун БААга жўнатмоқчи бшлган 1984 йилда туғилган аёл ҳам ушланган.

Ҳолатлар юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.