21 июнь куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида қурувчи 12 қаватдан қулаб, ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати.

1989 йилда Қашқадарё вилояти Касби туманида туғилган фуқаро «Ғайрат Иншоат» МЧЖ қурилиш фирмасида ишчи сифатида ишлаб келган. Ўша куни соат 03:30 атрофида туманнинг «Хушнуд» маҳалласи 13-уй ёнидаги қурилиши тугалланмаган бинонинг 12-қаватида лифт шахтасига бетон қуйиш ишида иштирок этган.

Бироқ бетон қолипини шахтадан ажратиб олиш жараёнида қолип кўтарма кранга илинмагани оқибатида пастга қулаб, ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат бўйича Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.