Uzbekistan Airways 19 ва 20 июнь кунлари Тошкентдан Термиз, Бухоро ва Қарши шаҳарларига қўшимча авиақатновлар амалга оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

19 июнь куни Тошкент-Термиз-Тошкент йўналишида қўшимча парвоз амалга оширилади. Бундан ташқари, 19 июнь куни Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналиши бўйича ҳам қўшимча авиақатнов режалаштирилган.

20 июнь куни эса Тошкент-Термиз-Тошкент йўналишида қўшимча қатнов бажарилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, 20 июнь куни Тошкент-Қарши-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатнов амалга оширилади.