16 июнь куни соат 8:10 да Яшнобод туманида Тошкент ҳалқа йўлида Spark автомобилини бошқараётган 1984 йилда туғилган Н.С. йўлни тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.

Оқибатда 1995 йилда туғилган пиёда А. Т. олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этди.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.