Қамчиқ довонида MAN юк автомобили хандаққа тушиб кетди, дея хабар қилди ФВВ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, 15 июнь куни соат 20:37 да А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмидан ўтган 224,8 километрида Водий-Тошкент йўналишида ҳаракатланган мой маҳсулоти ортилган цистернали MAN русумли юк автомобилининг тормоз тизими ишламай қолгани сабабли, йўл четидаги авария йўлагига чиқиб, орқага ҳаракатланиб кетиши оқибатида йўл четидаги хандаққа тушиб кетган.

Воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.