16 июнь куни Тошкентда 24 ёшли қиз Хитой фуқаросини пичоқлаб ўлдиргани аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, қиз психотроп модда таъсирида бўлган. Ўзи билан яшаб келган 38 ёшли хитойликка (эркак) рашк туфайли пичоқ билан тан жароҳати етказиб, қасддан ўлдирган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.