Ижтимоий тармоқларда бир неча шахслар мушукни қафасга солиб, уни тириклайин ёқиб юборгани акс этган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳолат Қувасой шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўрганиб чиқилган ва ҳуқуқбузарликни М.А ва бошқалар содир этгани аниқланган.

Уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима (БҲМнинг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда) жазоси қўлланилди. Жарима миқдори очиқланмаган.