13 июнь куни Тошкент шаҳридаги 6 та туманнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча ўчирилди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» хабар қилди.

Қайд этилишича, электр таъминоти ўчирилиши «истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ҳамда электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш мақсадида» амалга оширилади.

Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

  • Яшнобод туманининг: Янгилик, Мурувват кўчалари, Асалобод ҳамда «Тузел» 2-мавзелари, Дархон, Илғор шох, Илғор 2-берк, Миришкор кўчаларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача;
  • Сергели туманининг: «Суғдиёна», «Ноғойқўрғон» ҳамда «Белариқ» МФЙларининг қисман ҳудудларида соат 13:00 гача;
  • Миробод туманининг: Шаҳрисабз кўчасидаги 38 кўп қаватли турар жой биносида соат 17:00 гача;
  • Чилонзор туманининг: Дилхуш, Гўзал ҳамда Қизил шарқ кўчалари ҳудудида соат 18:00 гача;
  • Яккасарой туманининг: А. Қаҳҳор, 15−31, 4-, 5-тор, Хумо, Дамариқ 1-, 2-тор, Глинка кўчаларининг айрим ҳудудларида ҳамда Кичик ҳалқа йўли, «Қушбеги» даҳасининг айрим ҳудудларида соат 18:00 гача;
  • Юнусобод туманининг: Кулолқўрғон кўчасининг айрим ҳудудларида соат 18:00 гача.

«Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси пойтахт филиали директори ўринбосари Бекзод Кулибаев «Газета.uz»га берган интервьюсида Тошкент шаҳридаги электр таъминотида кузатилаётган узилишлар режавий узилишлар ҳисобланишини маълум қилганди.