9 июнь куни соат тахминан 10:00 да Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган газ қуйиш шохобчасида ёнилғи қуйиш вақтида Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Портлаш автомобилни деярли бутунлай вайрон қилган. Бундан ташқари, яқин атрофдаги иккита Damas машинаси шикастланган.

Воқеа жойига тезкор қутқарувчилар ва бошқа ташкилотлар вакиллари етиб борган. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.