Alif компанияси дастлабки уч ойда 1 млрд сўмлик айланмага комиссиясиз эквайрингни йўлга қўйди. Ушбу даврдан сўнг комиссия 1% ни ташкил қилади. Компания шу тарзда Ўзбекистонда электрон тижорат ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ниятида.

Ечим хизматлар кўрсатувчи ёки савдо қилувчи кўпгина сайтлар ва мобил иловалар учун мос келади:

  • онлайн-дўконлар;
  • маркетплейслар;
  • профессионал хизматлар;
  • обуна хизматлари;
  • таълим лойиҳалари.

Харидорлар сайтда «Тўлаш» тугмасини босишганида улар автоматик равишда карта маълумотларини киритиш саҳифасига ўтишади. Пул маблағлари муваффақиятли ечиб олингандан сўнг, пул бир иш куни ичида мижознинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

alif pay, реклама

Alif эквайринги ёрдамида тўловларни қабул қилиш орқали тадбиркорлар ўз мижозларига тўлов хизматлари учун қўшимча иловаларни юклаб олиш заруратисиз сайтда ёки мобил иловада тўғридан-тўғри Uzcard, Humo ва кобейжинг карталари орқали тўлаш имкониятини тақдим этишлари мумкин бўлади.

alif pay, реклама

Агар компания сайти техник жиҳатдан интеграцияга тайёр бўлса, Alif уни бир кун ичида тизимга улаш имконияти мавжуд.

Alif Pay эквайрингига уланиш ва қўшимча тафсилотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Телефон: (+998) 90−051−34−36.

Сайт: alifpay.uz/
Telegram: t.me/alifpay_hamkor

Реклама ҳуқуқлари асосида.