«Ҳамма жойда ишлай олиш» — ҳозирда бу ибора нафақат нозиклик ёки номзодга қўйиладиган шарт, балки ходимнинг энг қимматли кўникмасига айланган. Замонавий ҳаёт тезлигида ва доимий равишда ўзгариб турадиган маълумотлар оламида доимо ҳаммасидан хабардор бўлиш ва ўз вақтида янги шароитларга мослаша олиш муҳимдир. Ва тез мослашишда муҳим бизнес воситаси эса бу ҳар доим ўзгаришларга тайёр бўла оладиган ишончли ноутбукдир.

dell vostro, реклама

Dell бутун дунё бўйлаб бизнесмен фойдаланувчилар орасида ҳақиқий бестселлерга айланган Vostro ноутбуклар сериясини тақдим этди. Ушбу сериядаги ноутбуклар ҳар қандай вазифа учун кенг конфигурацияларга, шахсий маълумотларнинг юқори хавфсизлиги ва бошқа кўп имкониятларга эга бўлгани учун бизнес вакиллари эътиборини қозонган.

Ушбу материалда нега бу турдаги ноутбукларнинг жуда машҳур эканлиги ва Dell Vostro 3515 мисолида ишбилармонлар учун Dell қандай афзалликларни таклиф қилишини кўриб чиқамиз.

dell vostro, реклама

Учрашувлар ва байрамлар учун ҳам қулай — универсал дизайн

Ҳар доим уст-бошга қараб кутиб олишади — айниқса бизнес вакиллари буни жуда яхши тушунишади. Иш учрашувлари ҳақидаги таассурот биринчи визуал алоқа босқичида шаклланади: суҳбатдошнинг кўриниши қанчалик яхши, у айни пайтда ўзини қандай тутмоқда ва вазифаларни муҳокама қилишга қанчалик тез кириша олади. Ва бу хусусият белгилари нафақат одамнинг ўзида, балки унинг ёрдамчиси, яъни ноутбукида ҳам кўзга ташланиши керак.

dell vostro, реклама

Dell Vostro серияси тўлиқ корпоратив сегментга мўлжалланган бўлиб, бу уларнинг ҳар қандай музокараларда фойдаланувчига муваффақиятли ҳамроҳ бўлишга қаратилганлигини кўрсатади. Vostro шунчаки ноутбук эмас, у инсоннинг турмуш тарзини акс эттиради. Бу ҳар доим корпуснинг нафис чизиқлари, яхши танланган ранглар ва логотипнинг нозик жойлашуви демакдир. Бу ҳеч кимни бефарқ қолдирмайдиган нафислик ва ишончлиликнинг тимсолидир.

Dell Vostro ноутбукларининг асосий дизайн элементларидан бири бу уларнинг нозик корпусидир. Сериядаги ноутбукларнинг баъзи моделларида у бардошли ва енгил алюминийдан тайёрланган бўлиб, у визуал равишда ноутбукларга қурилманинг ишончлилиги ҳиссини беради. Бунга қўшимча равишда, ушбу сериядаги қурилмалар бармоқ излари қолдирмайдиган ва тозалаш осон бўлган жилосиз юзага эга.

dell vostro, реклама

Vostro дизайнерлари бизнес вакилларининг барча эҳтиёжларини ўрганиб чиқишган. Шунинг учун Dell Vostro`нинг барча моделлари ҳар қандай тадбир — хоҳ офисдаги музокаралар, хоҳ тантанали тадбирдаги норасмий учрашув бўлсин, барчаси учун жуда мос келади.

Исталган жойда, исталган вақтда ишланг — фойдаланишдаги қулайликлар

Доимий равишда офисда бўлиш зарурати анча вақтдан бери пасайиб бормоқда. Бизнес вакиллари йўлда, шаҳарнинг турли чеккасида ва ҳатто бошқа давлатда ҳам масофадан туриб жамоа билан самарали мулоқот қилишни ўрганишди. Ва бундай вазиятларда ишлашни яхшилаш учун столда ҳам, тиззада ушлаган ҳолда ҳам бирдек қулай бўладиган ноутбукга эга бўлиш муҳимдир.

dell vostro, реклама

Dell одамларга қаерда бўлишидан ва нима қилиш кераклигидан қатъи назар, ўз мақсадларига эришишга ёрдам берадиган маҳсулотларни яратади. Шунинг учун Vostro сериясида ҳамма нарса энг майда деталларигача ҳисобга олинган. Масалан, 3515 моделида рақамли сенсорли блокга эга катта тачпад, намликдан ҳимояланган клавиатура ва катталаштирилган тугмачалар мавжуд бўлиб, бу ноутбукни эргономик ва фойдаланишда ёқимли қилади.

Бундан ташқари, Dell муҳандислари моделга ўзига хос хусусиятни — ноутбукнинг бироз кўтарилишига ва ҳаво чиқиши учун кўпроқ жой очишга имкон берувчи кўтарма ошиқ-мошиқни ўйлаб топишди. Демак, исталган Vostro фойдаланувчиси исиб кетиш ва шунга ўхшаш ноқулайликка дуч келмайди — бу орқали салқинлик таъминлаб турилади. Бундан ташқари, кўтарма ошиқ-мошиқ клавиатуранинг қиялигини ўзгартиради, ноутбукда қулайроқ ишлаш учун уни бироз кўтаради. Бу орқали, фойдаланувчининг қўллари қулай ҳолатда бўлади — бу эса ҳарфлар теришни осонлаштиради.

dell vostro, реклама

Бироқ, бизнес ноутбукларининг юқори қулайлиги нафақат унинг ёқимли ўзгарувчанлигидадир. Ишлаб чиқарувчи иккита муҳим нарсага: фойдаланувчининг вазифаларга эътибор қарата олиши ва узоқ ишлай олишига эътибор қаратган. Демак, Dell Vostro 3515 тор уч томонлама ҳошияли 15,6 дюймли IPS экранга эга бўлиб, у тасвирланган контентга кўпроқ шўнғишни таъминлайди ва диққатни жорий вазифаларга қаратишга ёрдам беради. Ва ноутбукда Dell ComfortView технологияси мавжуд бўлиб, у кўк ёруғлик ёйилишини камайтиради ва ноутбукда узоқ вақт ишлагандан кейин ҳам кўзларнинг чарчашига йўл қўймайди.

Ҳар доим чўққида — топ даражадаги конфигурация

Бизнес учун ноутбуклар ҳар доим ишончлилик ва барқарорлик белгиси ҳисобланади. Ахир, ҳар бир дақиқа муҳим ҳисобланган бизнес вазифалари қанчалик тез ҳал қилиниши айнан унга боғлиқ. Ва ҳеч нарса бундай сифатларни бу сериядаги ноутбукларнинг кучли конфигурацияси каби кафолатлай олмайди.

dell vostro, реклама

Dell Vostro — бу сизга вазифаларни самарали режалаштириш, барча керакли маълумотларга кириш ва бизнес вазифаларни тезда бажариш имконини берувчи ноутбуклар сериясидир. Ишлаб чиқарувчи моделларни ўзининг нарх сегментида энг юқори конфигурация билан жиҳозлайди, бу эса фойдаланувчига ўз талаблари асосида энг яхши вариантни танлашига ва сотиб олишига ёрдам беради.

Демак, Vostro 3515`да юқори иш сифатини таъминлайдиган AMD базасидаги — Ryzen 7 процессори, AMD Radeon график картаси, юқори тезликдаги 512 GB SSD ва 16 ГБ DDR4 оператив хотираси ўрнатилган. Бу тармоқда қулай серфинг қилиш, катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш, ҳужжатларни сақлаш ва ҳатто график дастурларда контент яратиш учун етарли.

dell vostro, реклама

Бундан ташқари, Vostro 3515 ҳар доим ишга тайёр, у сизни муҳим учрашувларда, шошилинч вазифаларда ва узоқ сафарда қўллаб-қувватлайди. Моделнинг аккумулятор сиғими 54 Вт ни ташкил этади, бу эса ноутбукда кун давомида узлуксиз ишлашни таъминлайди. Ва агар сизда ноутбукда ишлашни талаб қиладиган кутилмаган вазифа пайдо бўлиб қолса, ExpressCharge технологияси туфайли Vostro 3515 атиги бир соат ичида 0% дан 80% гача қувватлана олади.

Ҳаммаси самарали иш учун — кўплаб улагичлар ва смартфон билан уланиш

Ҳозирги вақтда вазиятларга мослашиш қобилияти бизнес учун мўлжалланган замонавий ноутбукларнинг энг муҳим қобилиятларидан биридир. Ахир, фойдаланувчининг вазифалари ҳар соатда ўзгариши мумкин: ҳозир — кундалик ишлар, бироздан кейин — мижозлар учун компания маҳсулотлари ҳақида тақдимот қилиш, кечқурун — чалғиш мумкин бўлмаган ҳисоботларни тузиш вазифаси.

dell vostro, реклама

Dell Vostro билан бирга унинг эгаси ҳар доим бир қадам олдинда бўлади, ҳар қандай вазифани осонгина енгади ва доимо алоқада бўлади. Ушбу сериядаги ноутбукларида ҳар қандай вазиятда иложи борича самарали ишлаш учун ҳамма нарса мавжуд:

  1. Турли хил қурилмаларни улаш учун кўп сонли портлар ва улагичлар. Vostro 3515`да 2 та USB 3.2 порти, 1 та USB 2.0 порти, 1 аудио порти, 1 та HDMI порти мавжуд. Бу сизга кўп сонли график дастурлар билан ишлаш, катта экранда фильмларни томоша қилиш, сичқонча, наушниклар ва бошқа шаклдаги қўшимча ташқи қурилмаларни улаш имконини беради.
  2. Телефондан ноутбук билан ишлаш учун қўшимча экран сифатида фойдаланиш имконияти. Тўғридан-тўғри ноутбук орқали осонгина қўнғироқ қилиш, хабарлар юбориш ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш мумкин. Иш кўп сонли ҳужжатларни ўз ичига олган ва улар орасида тезда алмашиш учун қўшимча экран керак бўлган тақдирда, бу жуда қулай.
  3. Кабелсиз компьютер ва мобил қурилма ўртасида файлларни муаммосиз узатиш технологияси маълумот ва ҳужжатларни тезда алмашиш имконини беради.
  4. Иловалар ва дастурлар билан ишлаш қулайлиги учун смартфон экранини, хоҳ у iOS, хоҳ Android бўлсин, компьютерда акс эттириш. Бу контент яратишда: смартфондаги таниш иловада видео таҳрирлаш ва фотосуратларга ишлов беришда қулайдир.
  5. Dell Mobile Connect хавфсиз уланиш технологияси — қурилмалар ўртасида узатиладиган маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.

dell vostro, реклама

Хавфсизлик устувор вазифа — маълумотларни бузиб киришдан ҳимоя қилиш

Кучли рақобат муҳитида махфий маълумотларни ҳимоялаш ҳар қандай компания учун устувор вазифа ҳисобланади. Маълумотларнинг йўқолиши жиддий молиявий йўқотишларга ва ривожланиш стратегиясига зарар етказиши мумкин. Шу сабабли, бизнес ноутбукларини ишлаб чиқарувчи Dell компанияси ўз қурилмаларидаги махфий маълумотларни ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратади.

dell vostro, реклама

Dell Vostro серияси корпоратив фойдаланиш учун мўлжалланган ноутбукларнинг ёрқин вакиллари сифатида ўрнатилган хавфсизлик технологиясига эга. Улардан бири фойдаланувчи аутентификациясини ва паролни ҳимоя қилишни таъминлайдиган Windows Hello бармоқ излари сканеридир.

dell vostro, реклама

Ноутбук, шунингдек, махфий маълумотлар хавфсизлигини кафолатлайдиган TPM 2.0 криптопроцессоридан фойдаланади. Унинг асосий вазифаси шифрлаш учун пароллар ва асосий маълумотларни яратиш ва сақлашдир. Демак, фойдаланувчилар ўз маълумотларининг рухсатсиз киришлардан ҳимояланганлигига ишонч ҳосил қилишлари мумкин.

Ҳар қандай бюджет ва вазифалар учун мос — керакли конфигурацияларнинг катта танлови

Dell ноутбукларни аниқ вазифалар учун танлаш муҳимлигини тушунади, шунинг учун Vostro сериясига турли хил конфигурацияга эга 40 га яқин моделлар киради. Демак, Vostro учта серия билан ифодаланади:

  1. Vostro 3000 — асосий унумдорлик хусусиятларига эга бўлган бошланғич даражадаги ноутбуклар тоифасидир. Улар барқарор ишлаш учун мўлжалланган ва кундалик вазифалар учун стандарт хусусиятларга эҳтиёжи бўлганлар учун тўғри келади.
  2. Vostro 5000 — бу доимий ҳаракатда бўладиган одамлар учун идеал мобил ноутбуклар тоифасидир. Улар енгил ва ихчам бўлиб, бу хусусият уларни саёҳат ва иш сафарлари учун қулай қилади.
  3. Vostro 7000 — бизнес мутахассислари учун юқори унумдорликдаги ноутбуклар тоифасидир. Улар юқори қувватга эга ва маълумотларни юқори даражада ҳимоя қилади, бу уларни керакли иловалар ва дастурлар билан ишлаш учун қулай қилади.

dell vostro, реклама

Dell Vostro ноутбукларидан яна кимлар фойдаланиши мумкин?

Талабалар ва ўқувчилар. Dell Vostro ноутбуклари таълим учун фойдали бўлиши мумкин, чунки улар вазифаларни бажариш, жумладан, ҳужжатлар билан ишлаш, уй вазифаларини бажариш, видеолар томоша қилиш учун етарли қувватни таъминлай олади.

dell vostro, реклама

Саёҳатчилар ва тез-тез иш сафарларига борадиган инсонлар. Vostro ассортименти юқори портативлик ва фойдаланиш қулайлигини таъминлайди, бу уларни тез-тез ҳаракатда бўладиган инсонлар учун яхши танловга айлантиради.

Vostro серияли ноутбукларини Ўзбекистондаги электроника дўконларида харид қилиш мумкин, шунингдек, уларга рўйхатдан ўтказилган ҳамкор — age.uz орқали ҳам буюртма бериш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.