4 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 02:00 да Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг бортида 240 нафар зиёратчиси бўлган илк рейси Тошкентдан Мадинага (Саудия Арабистони) учиб, 2023 йилги Ҳаж мавсумини очиб берди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Қайд этилишича, 4−19 июнь кунлари Ўзбекистоннинг 10 та шаҳридан Мадинага парвозлар амалга оширилади.

Бу йил энг кўп зиёратчилар Тошкентдан Ҳажга боради — 16 рейсда 5575 нафар йўловчи ташилади. Намангандан 14 та, Фарғонадан 6 та, Самарқанддан 4 та, Бухоро, Урганч, Қарши ва Термиздан 3 тадан рейс, шунингдек, зиёратчилар билан 2 та рейс Навоийдан, Нукусдан эса 1 та рейс амалга оширилади. Ўзбекистондан жами 15 130 нафар зиёратчи Ҳаж зиёратини адо этади.

Маълумот учун, мазкур рейслар давомида пойтахт аэропорти эстакадасида ҳаракатланиш вақтинча чекланади, терминалга кириш фақат йўловчилар учун очиқ бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси зиёратчиларнинг яқинларига терминалда тиқилинч ҳолатни ва аэропорт ён атрофида тирбандликларнинг олдини олиш учун аэропортга келмасдан, ўз яқинларини масжидлардан кузатишни тавсия қилди.

Фото

ҳаж-2023

ҳаж-2023

ҳаж-2023

ҳаж-2023

ҳаж-2023

ҳаж-2023

ҳаж-2023

ҳаж-2023

ҳаж-2023

ҳаж-2023