Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар 4 июнь куни вақтинча ёпилади, деб хабар берди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

3 июнь Бутунжаҳон велосипед куни муносабати билан веломарафон ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан 4 июнь куни соат 8:00 дан 11:00 га қадар қуйидаги кўчалар ёпилади:

  • ️ Абай кўчаси Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасидан Алишер Навоий кўчаси кесишмасигача;
  • ️ Олмазор кўчаси Алишер Навоий кўчаси билан кесишмасидан «Ўзбекистон» метро бекатигача;
  • ️ Афросиёб кўчаси «Ўзбекистон» метро бекатидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача;
  • ️ Нукус кўчаси Афросиёб кўчаси билан кесишмасидан Фарғона йўли кўчаси кесишмасигача;
  • ️Абдулла Қодирий кўчаси Фарғона йўли кўчаси билан кесишмасидан Абай кўчаси кесишмасигача.

веломарафон, йўл ёпилади

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.