TMZ касаба уюшмаси ўзининг улкан оиласини Anhor Lokomotiv истироҳат боғига йиғиб, касб байрами «Ўзбекистон кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни» ва «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» ни нишонлади.

tmz, реклама

TMZ бош директори Зафар Туйчиев металлургларнинг оилаларига улкан бахт, қувонч ва меҳр-муҳаббат, барча болажонларга эса аъло кайфият, қувноқ табассум ва беғубор болаликни тилади.

tmz, реклама

«Аладдин» вокал шоу-гуруҳи ўзларининг мароқли чиқишлари билан даврани «қиздирди» ва болаларнинг дилларига шодон кайфият бахш этди.

tmz, реклама

Аниматорларнинг қувноқ чиқиши ота-оналар ва болалар ўртасида ҳиссиётлар тўлқинини жўшқинлантирди.

Мафтункор муҳитда совун пуфаги шоулари, байрамона сюрпризлар ва жозибадор фокуслар болаларда унутилмас таассурот қолдирди. Масхарабозлар ва турли эртак қаҳрамонлари билан эсдалик учун якуний фотосурат эса болалар хотирасида узоқ вақт эсда қоларли ҳодиса бўлди. Тадбир якунида, ота-оналар ва болалар истироҳат боғи кўнгилочар аттакционларига бепул кириш имкониятига эга бўлишди.

Болаларни ҳимоя қилиш куни нафақат қизиқарли байрам, кўплаб оилалар истироҳат боғлари ва сершовқин тадбирларда тўпланадиган кун, балки ота-оналарга жажжи болаларнинг фаровонлиги ва бахти катталарга боғлиқлигини эслатувчи ёқимли, севимли байрамдир.

Реклама ҳуқуқлари асосида.