Тошкент−Қарши−Тошкент йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди, дея хабар қилмоқда «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати.

Қайд этилишича, қатновлар 2023 йилнинг 1 июндан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни амалга оширилади. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 16-сонли «Тошкент−Қарши» йўналиши: Тошкент 09:03 — Қарши 14:24;
  • 15-сонли «Қарши−Тошкент» йўналиши: Қарши 16:10 — Тошкент 22:25;

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.