Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2023/2024-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 10 июндан — 30 июнга қадар онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.

Президент мактабларига талаб этиладиган ҳужжатлар:

  • туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
  • фотосурат (охирги 2 ойда олинган);
  • ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;
  • директор томонидан тасдиқланган баҳолар табели нусхаси.

Талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари «5» баҳо (аъло) бўлиши лозим.

2023−2024-ўқув йилида Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Қарши, Навоий, Наманган, Нукус, Нурафшон, Самарқанд, Фарғона, Хива, Термиз ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактабларига 5-синфга қабул қилинади.