Бухоро вилояти Ромитан туманида фуқаро оилавий шифокорлик пунктида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Аниқланишича, туманнинг «Миришкор» маҳалласида яшовчи 1965 йилда туғилган эркак ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли «Мусича» ОШПда 11 май куни эркак ва аёлнинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берган. У бунинг эвазига 90 минг сўм пул олган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми (Фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, юқоридаги жиноятни содир этганлик учун БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.