24 май куни Ички ишлар вазирлиги томонидан «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ҳужжат ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги қонунчиликни унификация қилишга қаратилган. Хусусан, лойиҳа билан «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги ва «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунлар ягона қонунга бирлаштирилмоқда.

Лойиҳага мувофиқ, профилактик ҳисобга қўйиладиган шахслар доираси қисқармоқда. Мазкур чорани айблилик масаласини хал этмасдан туриб жиноят иши тугатилганда, майда ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ва бошқа ҳолатларда қўлламаслик белгиланмоқда.

Мазкур қонун қабул қилинган тақдирда 368 651 нафардан зиёд шахсларга нисбатан (барча профилактик ҳисобда турганларнинг 57,6 фоизи) профилактик ҳисоб бекор қилинади.

Қонун лойиҳасининг муҳокамаси 8 августгача давом этади.