Chery автомобилларининг расмий дистрибютори — Rodell Chery Tiggo 8 эгалари ва уларнинг оила аъзоларини With Chery With Love шиори остида ўзига хос тадбирда жамлади. Golden Fish роҳатбахш нуқтасида ўтказилган қизиқарли дастур оддий учрашувни қувонч, илиқлик ва кўплаб ижобий ҳис-туйғуларга тўла ҳақиқий байрамга айлантирди.

chery, реклама

Тадбир бошиданоқ Chery Tiggo 8 эгалари ва уларнинг оила аъзолари ташкилотчиларнинг ғамхўрлиги ва меҳмондўстлигини яқиндан ҳис қилишди. Иштирокчилар илиқ кутиб олинди ва ҳар бир оила махсус ажратилган ҳудудларда, тадбирдан ажойиб эсдалик бўлиб қолувчи, суратларга тушди.

chery, реклама

Дастур турли мастер-класс ва тадбирларга бой бўлиб, меҳмонларга ижод оламига шўнғиш ва кундалик шовқин-суронни унутиш имконини берди. Тадбирда хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари иштирок этишди ва кун давомида автомобиль эгаларига маслаҳат бериб, Chery автомобиллари бўйича турли саволларга жавоб қайтаришди.


Тадбирнинг эсда қоларли лаҳзаларидан бири бу Golden Fish ҳудудида жойлашган бир нечта сув ҳавзаларида балиқ овлаш имконияти бўлди. Chery Tiggo 8 эгалари ва уларнинг оила аъзолари балиқ овлаб, осойишталик ва тинчликдан баҳраманд бўлишди, сўнг меҳмонлар учун махсус тайёрланган мазали тушликдан тановул қилдилар.

chery, реклама

«Менга тадбирнинг ташкил этилиши жуда ёқди. Ҳаммаси энг юқори даражада — бетакрор жойлашувдан тортиб ажойиб жамоагача», — деб таъкидлади иштирокчилардан бири.

Бутун тадбир давомида диджей меҳмонларнинг кайфиятини енгил ва кўтаринки руҳдаги мусиқалар билан шод этиб, ўзига хос байрам муҳитини яратди. Тадбир бошловчиси нафақат меҳмонларни хурсанд қилди, балки бир қанча танловлар ўтказиб, ғолибларга бренднинг совғаларини тақдим этди.

chery, реклама

«Chery русумли автомашинани танлаганимдан жуда хурсандман. Мен доимо керакли маслаҳатларни ололаман ва кўрсатилаётган хизмат сифатидан мамнунман. Шунингдек, биз учун бундай тадбирлар ташкил этилганидан хурсандман», — дея қайд этди меҳмонлардан яна бири.

Шунингдек, меҳмонлар учун ҳайвонот боғида сайр қилиш, от миниш ва оққушларни боқиш, табиат ҳамда атроф-муҳит гўзаллигидан завқланиш имконияти яратилди.

chery, реклама

Тадбир якунида ҳар бир иштирокчи ўзи овлаган балиғини олиб кетди. Илиқ ва дўстона муҳитда Chery Tiggo 8 эгалари ва уларнинг оила аъзолари тадбирнинг унутилмас таассуротлари билан ўртоқлашиб, ҳамфикрлар билан алоқаларни мустаҳкамлашди.

«Менга тадбир жуда ёқди. Шахсан мен учун бу тасаввуримдаги энг яхши дам олиш куни бўлди. Тўғри машина танлаганимга бир сония ҳам шубҳа қилмадим», — деди яна бир меҳмон.

Chery мавжуд моделларнинг ҳар бирининг эгалари учун турли хил тадбирларни ташкил қилади. Масалан, март ойида Chery Tiggo 7 Pro эгалари Uzumfermer ҳудудида Наврўз байрамини нишонлаганди.

With Chery With Love тадбири якунида барча иштирокчилар учун ёрқин ва эсда қоларли воқеага айланди. Меҳмонлар пухта ўйланган ва тайёрланган дастур учун ташкилотчиларга чуқур миннатдорлик билдиришди.

Rodell ташаббуси билан With Chery With Love мижозларнинг ҳар бирига ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш орқали улар учун ижобий ва фойдали муҳит яратиш бўйича ёрқин намунага айланди. Айнан шундай тадбирлар Chery эгаларини ҳақиқатан хурсанд қилиб, танлаган автомобиль сифатига яна бир карра ишонч ҳосил қилади.

Телефон: (+998) 71−276−55−55.

Сайт: cheryauto.uz
Facebook: fb.com/CheryUzbekistan
Instagram: @cheryuzbekistan/
Telegram: t.me/cheryuzbekistan
Telegram-бот: t.me/cheryuzbekistanbot
YouTube: CheryUzbekistan

Реклама ҳуқуқлари асосида.

chery, реклама