Бугунги кун янги форматдаги ишбилармон аёлларни тайёрлашда замонавий, креатив ёндашувларни талаб қилади, шунинг учун бу масала «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. German Sparkassenstiftung for International — Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди кўмагида бир қатор янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

реклама, тадбиркор аёл

Жумладан, 30 май куни Самарқандда «Масъулиятли молия ва қишлоқнинг барқарор ривожланиши» таълим лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ҳамкорлик доирасида ўтган йили Тошкент, Самарқанд вилоятлари ва Қорақалпоғистонда 400 га яқин хотин-қизлар ўқув машғулотларида иштирок этди, хорижий экспертлар ёрдамида 10 нафардан ортиқ малакали мураббийлар тайёрланди.

реклама, тадбиркор аёл

2023 йилда ҳамкорлик ришталари янада мустаҳкамланди. Германиялик ҳамкорлар томонидан «Иқтисодий, молиявий ва бизнес саводхонликни ошириш учун таълим фонди» ташкил қилинди. Янги жамғарма кўмагида «Масъулиятли молия ва қишлоқларни барқарор ривожланиши» қўшма лойиҳаси Қорақалпоғистон ва Ўзбекистоннинг 12 вилоятида амалга оширилади. Лойиҳада қишлоқ хўжалигида янги иш бошлаётган ва ўз ишини янада ривожлантириш истагидаги ҳотин-қизлар иштирок этишади.

реклама, тадбиркор аёл

Лойиҳа доирасида ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари ва бизнес тренерлар учун хорижий бизнес-эксперт раҳбарлигида мураббийлик малакасини ошириш бўйича уч кунлик ўқув-семинар бўлиб ўтди.

реклама, тадбиркор аёл

25 нафар тренинг иштирокчиларга нафақат назарий билимларни ўзлаштириш, балки жамоа бўлиб ишлаш кўникмаларини ҳам эгаллаш имкони берилди. Ўқув жараёнига касбий тайёргарликнинг деярли барча шакллари жалб қилинди:

  • мини-маърузалар;
  • ролли ўйинлар;
  • ақлий ҳужум;
  • мунозара;
  • гуруҳ машқлари;
  • индивидуал вазифа;
  • жуфтликда ишлаш.

реклама, тадбиркор аёл

Тақдимот давомида лойиҳанинг амалга ошириш механизмлари бўйича батафсил маълумотлар берилди. Мухими — лойиҳа юқори малакали тренерлар ёрдамида амалга оширилади. Мураббийлар олган билимларини ҳудудларда ёш тадбиркорларни тайёрлашда амалиётда қўллашади. Режа бўйича Ўзбекистон чекка ҳудудларида 70 дан ортиқ тренинглар ўтказилади. Натижада қишлоқнинг 1400 дан зиёд аёллари ишбилармонлик кўникмаларига ўргатилади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.