Индонезиянинг Batik Air авиакомпанияси октябрь ойи охиридан бошлаб Куала-Лумпур ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлашни режалаштирмоқда, дея маълум қилди Uzbekistan Aiports матбуот хизмати.

Мунтазам парвозлар ҳафтасига уч мартагача Boeing 737 MAX 8 самолётларида амалга оширилади. Бундай ниятни авиакомпания вакиллари Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси, Транспорт вазирлиги ва Самарқанд аеропорти бошқарув компанияси кўмагида Uzbekistan Aiports билан ўтказилган музокаралар давомида билдирган.

Маълумот учун, Batik Air бош қароргоҳи Жакартада жойлашган Индонезия авиакомпанияси бўлиб, мамлакат ичида мунтазам йўловчи рейсларини амалга оширади. Компания Lion Air арзон авиакомпаниясининг шўба корхонаси ҳисобланади.