17 май куни Халқаро савдо маркази (ХСМ), БМТ ва ЖСТ қўшма агентлиги Олма-ота шаҳридаги (Қозоғистон) матбуот-анжумани давомида Европа Иттифоқи молиялаштирадиган Ready4Trade Central Asia лойиҳаси натижаларини тақдим қилди.

Якунда лойиҳанинг учта таркибий қисми бўйича қуйидаги натижалар эълон қилинди:

  1. Савдо тартибини соддалаштириш бўйича портал. Бугунги кунда «Uzbekistan Trade Info» маҳаллий платформаси 54 та муҳим маҳсулот гуруҳлари бўйича импорт, экспорт ва транзит расмиятчиликлари юзасидан қадам-бақадам йўл-йўриқ, жумладан, зарур ҳужжатлар, шакллар ва амалдаги қоидалар ва тартиблар, шунингдек, кичик бизнес учун муҳим ахборотлар тақдим этиб келмоқда. Платформа ишга тушган 2022 йил 23 ноябрь санасидан бошлаб ундан 4600 дан зиёд киши фойдаланган ва унинг аудиторияси ўсишда давом этмоқда.
  2. Трансчегаравий бошқарув бўйича ўқув дастури. Минтақавий ва халқаро савдони ривожлантириш учун ХСМ кичик ва ўрта бизнес корхоналари (КЎБК) учун тартиблар ва норматив трансчегаравий талабларни қамраб олган бепул курслар ишлаб чиқди ва ўтказди, улар доирасида бугунга келиб Ўзбекистонда 980 дан ортиқ бенефициарлар сертификатга эга бўлди.
  3. Дастурнинг гендерга оид таркибий қисми. ХСМ Марказий Осиёнинг бешта мамлакатида 1500 дан ортиқ аёл иштирокида сўровнома ўтказди. Чегара хизматларининг 600 дан зиёд ходими гендерга хос чегара муҳитини яратиш мақсадида савдога кўмаклашишнинг адолатли, ахлоқий методларини ишлаб чиқиш бўйича тайёргарликдан ўтди. Ўзбекистонда юзма-юз семинарларда инструкторлар қўл остида 1000 дан зиёд КЎБ бенефициарлари тайёргарликдан ўтказилди, улардан 50% га яқинини аёллар ташкил этди.

«Info Trade Central Asia Gateway лойиҳасининг ишга туширилиши Марказий Осиё минтақаси учун муҳим босқич саналади. Бу Марказий Осиёда хусусий сектор салоҳиятини кашф этиш сари муҳим қадамдир», — деб таъкидлади дастур раҳбари, Қозоғистондаги Европа Иттифоқи делегацияси вакили Юрий Сакскевич.

read4trade, реклама

«Трансчегаравий савдода шаффофлик халқаро савдо учун муҳим аҳамиятга касб этади. Central Asia Gateway ва Ready4Trade Марказий Осиё ва унинг ҳамкорлари лойиҳаси экспортини бошқариш бўйича минтақавий ўқув дастури бу — хусусий сектор, хусусан, кичик бизнес талабларига замонавий жавоб демакдир», — деб таъкидлади Халқаро савдо марказининг савдо тартибларини соддалаштириш масалалари бўйича катта маслаҳатчиси Пер Бонтонно.


Экспорт ва халқаро савдо бўйича ўқув дастури Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда минтақавий ва халқаро савдони ривожлантириш мақсадида Европа Иттифоқи молиялаштирадиган ва Халқаро савдо маркази (ХСМ) амалга оширадиган «Реадй4Траде Марказий Осиё» минтақавий лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади.

Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги кўмагида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўқув дастури бўйича Ўзбекистондаги ҳамкор ҳисобланади ва улар томонидан UzExport Academy онлайн-ўқув платформаси орқали барча истовчилар учун экспорт жараёни ва халқаро савдо бўйича бепул ўқиш имконияти тақдим этилмоқда. Ҳамда Ўзбекистон ташқи савдо тартиби бўйича босқичма-босқич қўлланма билан қуйидаги ҳавола орқали ва Central Asia Gateway веб-саҳифасида танишиб чиқиш мумкин.

Ready4Trade Central Asia хақида батафсил маълумотни лойиҳа сайтида ва қуйидаги ҳавола орқали олиш мумкин.

Халқаро савдо маркази ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали, ҳамда ташкилот ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида олиш мумкин.

Сайт: intracen.org
Facebook: fb.com/InternationalTradeCentre
Instagram: @internationaltradecentre
Twitter: ITCnews
LinkedIn: international-trade-centre
Flickr: international-trade-centre

Реклама ҳуқуқлари асосида.