Замонавий инсонни смартфонсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳозир ҳамма нарса телефонга боғлиқ: мулоқот, молиявий менежмент, хотиралар ва бошқалар. Шунинг учун қайсидир пайтда ҳаётий савол туғилади — қийин пайтларда панд бермайдиган қандай смартфон сотиб олса бўлади? Бозорда ҳозир турли хил хусусиятларга эга кўплаб смартфонлар мавжуд, баъзиларини эса тушунишни ўзи қийин.

HONOR бренди янги HONOR X9a смартфонини тақдим этади, у бошқалардан ажралиб турувчи бир қанча устувор функцияларга эга. Оқланган юмалоқ қирраларга эга юпқа корпус, замонавий 5G`ни қўллайдиган чип, ишлаш кучини ошириш учун кенгайтирилган оператив хотира, 5100мА*ч сиғимли аккумлятор, 40 Вт кучида тез зарядланувчи HONOR SuperCharge батарея, 64 Мп учта камера, 120 Гц янгиланиш тезлигига эга ёрқин OLED экран — буларнинг барчаси HONOR X9a ҳақида.

honor, реклама

Биринчи сабаб — ўзгача дизайн

HONOR X9a биринчи нигоҳдаёқ ёқимли туйғуларни уйғотади — дизайни бошқа смартфонлардан ажралиб туради. Янги қурилма ўзининг нафис эгри дисплейи, ҳамда юқори даражадаги таснифи билан эътиборни тортади. Бундан ташқари, телефон корпуси нафислик мавзусини давом этган ҳолда бор йўғи 7,9 ммни ташкил қилади. Шу сабабли, қурилма кундалик фойдаланувчи эгасини том маънода қулайлик денгизига «шўнғитади».

Ташқи кўринишдаги устунликлар булар билан тугаб қолмайди. HONOR дизайнерлари қурилманинг олд камерасига ўзига ҳос кўриниш бериб, X9a`га яна бир устунлик тақдим эта олишган. Модуль ва ёритувчи чироқ эстетик завқ берадиган, худди замонавий соатларга ишора қиладигандек — қора ингичка панелда жойлаштирилган.

honor, реклама

Иккинчи сабаб — ёрқин ва тез ишлайдиган экран

HONOR X9a смартфонининг энг муҳим хусусиятларидан бири унинг замонавий функцияларга эга юқори даражадаги флагман OLED экранидир. Мураккаб эгри қирралардан ташқари, дисплей нозик қирралари ва деярли сезилмайдиган, нафис тарзда экранга интеграцияланган олд камераси билан фойдаланувчи эътиборини тортади.

HONOR X9a дисплейининг қирралари оптимал бурчак остида яхлитланган, бу эса смартфонни бир қўл билан ишлатишда тасодифий тегинишдан қўшимча ҳимояни талаб қилади. Хавотирга ўрин йўқ — бу функция ҳам телефонда мавжуд: у эгаси тасодифан экраннинг яхлит нуқтасига тегса «билади» ва ёлғон кўрсатмаларни минималлаштиради.

Қурилма экран диагонали таъсирли 6,67 дюймни ташкил этади, бу эса ўз ўрнида қулай кундалик фойдаланиш ва контент яратиш учун етарли бўлади. Ушбу дисплейдан фильмлар ва видеоларни томоша қилиш эгасига завқ ва ёрқин ҳис-туйғуларни бағишлайди. 2400×1080 пикселлар ва 1,07 миллиард ранг кўринишга эга дисплей ўйинлар, фильмлар ва фотосуратлардаги тафсилотларни янада яхшироқ кўришга ёрдам беради.

Янги қурилма экрани 800 нит`гача юқори ёрқинликка эга. Бу ушбу қиймат сабабли смартфондан ҳатто қуёшли ёз кунида ҳам қулай фойдаланиш мумкин дегани. Мисол учун, ёзнинг ёрқин қуёши остида чўл ҳудудида саёҳат қилганингизда ҳам, HONOR X9a экранидан турган жой ҳақидаги маълумотларни ўқиш, навигатор орқали ўтиш, ижтимоий тармоқларда вақт ўтказиш ва ҳатто фильм томоша қилиш мумкин.

Дарвоқе, ижтимоий тармоқлар ҳақида: HONOR X9a 120 Гц гача бўлган юқори янгиланиш тезлигини қўллаб-қувватлайди, бу эса эгасига ижтимоий медиа тасмаларини қулай айлантириш ва ўйинларда кўзни қувонтирадиган даражадаги анимациялар билан таъминлаб бера олади дегани. Ушбу частота мослашувчан, яъни, 60 ва 120 Гц оралиғини танлаш имкониятини беради, шундай қилиб батарея қувватини тежаш ёки смартфон дисплейидаги иловалар, интерфейс ва ўйинларда силлиқ ҳаракатларни танлаш мумкин.

Мобил ўйинлар мухлислари учун 300 Гц частотали сенсорли қатламнинг юқори намуна олиш тезлиги ва бир пикселдан камроқ тегиниш аниқлилиги фойдали бўлади. Ушбу кўрсаткичлар смартфон эгасига ўйинларда аниқлик ва тезликни беради. Мисол учун PUBG`да рақиблар билан жангларда ўйинчининг бармоқ учлари тегиши билан шу заҳоти қаҳрамоннинг реакция бериши муҳим аҳамиятга эга.

Янги HONOR X9a дисплейидаги яна бир устунлиги унинг хавфсизлигидир:

  • смартфон тирналиш ва шикастланишдан мустаҳкамланган шиша билан ҳимояланган;

  • 1920 Гц гача бўлган ПВМ частотаси билан ишлайди, бу милтиллаш туфайли кўзнинг чарчашидан ҳимоя қилади;

  • кўк ёруғликнинг ёрқинлигини пасайтиради, шу билан кўз зўриқишини камайтиради;

  • бармоқ изи сканери ёрдамида эгасининг маълумотларини бузғунчилардан ишончли ҳимоя қилади.

Учинчи сабаб — бақувват «темир»

Эгасининг интерфейс ва иловаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш учун смартфонга HONOR X9a да ҳам мавжуд бўлган бақувват «темир» керак.

HONOR X9a ичида Qualcomm Snapdragon 695 чипи ўрнатилган бўлиб, унинг имкониятлари бир неча йиллар давомида сақланиб қолади. Ушбу процессор оммабоп талабчан ўйинларнинг қулай график созламаларидан ўтишини ва интерфейснинг «қотишларсиз» ишлашини таъминлайди. Шунингдек, у Тошкентда аллақачон ишлаётган ва фойдаланувчини юқори тезликдаги интернет алоқаси билан таъминлайдиган замонавий 5G алоқа стандартини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. HONOR X9a янги Turbo X RAM кенгайтириш технологияси билан жиҳозланган, бу эса мавжуд 6 ёки 8 Гб тезкор хотирага яна 5 Гб тезкор хотира қўшади, дегани. Бу телефон учун кўпроқ иловаларни очиқ сақлаш ва уларни тезроқ ишга тушириш учун фойдалидир. Ушбу технология туфайли HONOR смартфонлари соҳибига Magic UI 6.1 интерфейси ва иловаларининг барқарорлигини ошириб беради.

honor, реклама

Тўртинчи сабаб — юқори автономлик даражаси

Янги смартфон танлашда яна бир муҳим жиҳат — унинг батарея қуввати ва заряд тезлиги. HONOR X9a ичида 5100 мА/соат сиғимли аккумулятор мавжуд бўлиб, у қурилма эгасига узоқ автоном фаолиятни тақдим эта олади — ақлли энергия тежовчи технологиялари туфайли смартфон икки кун ҳам қувватланмасдан ишлашга қодир.

DXOMARK лабораторияси мутахассислари янги HONOR X9a ни юқори баҳолаб, уни 143 балл билан автономия рейтингида кучли бешликка киритдилар. Лаборатория мутахассислари смартфонларда жами 150 дан ортиқ аккумуляторларни синовдан ўтказишди. Айтганча, ушбу рейтингда биринчи ва иккинчи ўринларни ҳам HONOR смартфонлари эгаллаб турибди — мос равишда 152 ва 147 балл билан Magic5 Lite ва X7a.

Янги HONOR X9a`ни қувватлантириш зарур бўлганда эса 40 Вт қувват блоки телефон тўплами билан бирга ёрдамга келади — унга ортиқча пул сарфлашнинг ҳожати йўқ. Тез зарядлаш технологияси туфайли электр тармоғига улангандан сўнг бор йўғи 30 дақиқада телефон 57% қувватлана олади. Тўлиқ 100% гача қувват олиш учун атиги 73 дақиқа вақт кетади.

honor, реклама

Бешинчи сабаб — ҳаётий барча ҳолатлар учун камералар

HONOR X9a камералари ноодатий услубда безатилганидан ташқари, техник хусусиятлари билан ҳам ажралиб туради. Шундай қилиб, асосий модул 64 мегапикселли камерага эга бўлиб, у атрофда содир бўлаётган воқеаларни юқори даражадаги тафсилотлар билан суратга олади. f/1.8 асосий модулининг диафрагмаси махсус «тунги» режим билан биргаликда фойдаланувчига кам ёруғлик шароитида ҳам ёрқин расмларни тақдим этади.

honor, реклама

Бундан ташқари, янги смартфон яна иккита камера билан жиҳозланган. Кенг бурчакли 5 мегапикселли сенсор таъсирчан архитектура суратларини олиш ва асосий камерага қараганда кўпроқ одамни кадрга сиғдириш имконини беради. Шунингдек, орқа панелда кичик объектларни яқин масофада суратга олиш учун 2 мегапикселли макрокамера ва ёрқин чироқ («вспышка») мавжуд.

Олд панелдаги экрандаги чиройли кесмада эса 16 мегапикселли олд камера мавжуд. У 1080p гача бўлган ўлчамларда видео ёзиб олиши мумкин, шунингдек, эгасини юзидан таниб, смартфонни қулфдан чиқаришни ҳам билади. Бундан ташқари, селфи камераси фон хиралашганда портрет режимида суратга олишга қодир, табассумни аниқлай олади ва арсеналида кўплаб фильтрлар мавжуд.

honor, реклама

Нархлари қандай?

Янги HONOR X9a смартфони юқори даражадаги замонавий кўринишга ва флагман характеристикаларига эга ҳамда ўз нархи, қурилма даражаси ва имкониятлари бўйича ҳам кутилганидан ошиб кетади. У камера блокининг ноодатий дизайнига эга нозик корпус, ёрқин юқори даражали экран, самарали вазифаларни бажариш учун кучли процессор, яхши фото ва видео оладиган камера, тез зарядлашни қўллаб-қувватлайдиган сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган.

11 майдан бошлаб янги маҳсулот Texnomart, Credit Asia, Media Park ва бренднинг бошқа ҳамкор дўконларида мавжуд. Тавсия этилган чакана нархи 6/128 ГБ хотирага эга версия учун 4 090 000 сўмни ташкил қилади. 8/256 ГБ модели июнь ойида сотувга чиқарилади. 11 майдан 15 июнгача мижозлар HONOR CHOICE Earbuds X3 Lite TWS-гарнитураларини совға сифатида олишади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.