Туркия ҳалол меҳмонхоналари мусулмон анъаналарига риоя қилишнинг кенг имкониятларини тақдим қилади. Мусулмон оилалар учун ёзги таътилни режалаштиришдаги ҳал қилувчи омил, бу — меҳмонхоналарнинг муҳим диний қадриятларга мос келишидир. Туркия ўз ҳудудида айнан шундай қулай ва ёқимли дам олишни ташкил қилишда нозик ёндашув билан ажралиб турадиган бир қатор таниқли меҳмонхоналарни тақдим этади.

asialuxe travel, реклама

Бетакрор маскан

Бугунги кунда ҳалол дам олиш масканлари энг эксклюзив сайёҳлик йўналишларидан бири бўлиб, Туркиядаги махсус меҳмонхоналар шу кесимда кўплаб таклифларга эга. Бой ислом тарихи ва маданияти, диний қадриятларни инобатга олган ҳолда, бу юртда сайёҳлар учун турар-жой шароитларидан тортиб, махсус тайёрланган ва танланган ходимларгача, аёллар ва эркаклар учун алоҳида-алоҳида кичик тафсилотларга ҳам эътибор қаратган кўплаб меҳмонхоналар таклиф этилади. Анталиядаги асл мусулмон меҳмонхоналари билан эксклюзив ҳамкорликка эга Asialuxe Travel алкоголь ичимликларидан ҳоли бўлган All Inclusive комплекс турларини таклиф этади.

asialuxe travel, реклама

Мусулмонларга учун меҳмонхоналар хусусиятлари

Ҳалол туризмнинг асоси, бу — ислом шарияти қонунларини ҳурмат қилган холда ибодат, маънавий роҳатланиш ва сифатли дам олишни уйғунлаштириш имкониятидир. Мусулмон меҳмонхоналарининг ҳар бир хонаси жойнамоз, муқаддас Китоб ва таҳорат учун зарурий жиҳозлар билан таъминланган. Шунингдек, эркаклар ва аёллар учун алоҳида намозхоналар, ахлоқий, диний маъруза ва дарслар каби ҳалол кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтади. Муҳими, барча қўшимча тадбирлар ташриф буюрувчиларнинг маърифий талаблари ва эътиқодларини ҳисобга олган холда ташкиллаштирилади.

asialuxe travel, реклама

Аёллар ва эркаклар учун алоҳида ҳудудлар

Мусулмон инсон меҳмонхонани танлашда доимо ўзи, оиласидаги аёл-қизлар учун яратилган шароит ва махсус қоидаларни эътиборга олади. Бундай дам олишнинг муҳим жиҳатларидан бири эркаклар ва аёллар учун сув ҳавзалари, соҳиллар ва SPA марказлари каби сув иншоотларининг алоҳида бўлишидир.

asialuxe travel, реклама

Бундан ташқари, меҳмонхонанинг ажратилган ҳудудларида ташриф буюрувчиларга тегишли жинсдаги махсус танланган ходимлар хизмат кўрсатади: аёллар ҳудудида — фақат аёллар, эркаклар учун эса фақат эркаклар. Негаки бу қоида ҳар бир сайёҳнинг хавфсизлиги ва қулай ҳордиқ чиқариши гаровидир. Туркия muslim меҳмонхоналарида ҳар бир киши мароқли дам олиши мумкин, сабаби бу ерда маълум қоидаларга амал қилинади, масалан, сув ҳавзасида ёки денгизда сузиш, дам олиш пайтида ҳам меҳмонларга очиқ кийимда бўлишга рухсат берилмайди.

asialuxe travel, реклама

All Inclusive меню

Мусулмон меҳмонхоналарининг муҳим афзаллиги — ҳалол ва алкоголсиз All Inclusive меню бўлиб, таомларнинг бой танлови ва кенг ассортиментини тақдим этади.

asialuxe travel, реклама

Меҳмонхона туристлари барча диний талаблар асосида тайёрланган ҳалол таомларнинг сифат мезонлари ва кафолати борасида хотиржам бўлишлари мумкин. Муҳими, меҳмонхонанинг барча ҳудудларида салқин ва ҳалол ичимликларнинг ажойиб менюси таклиф этилган.

asialuxe travel, реклама

Asialuxe Travel`дан оммабоп меҳмонхоналар рўйхати

Asialuxe Travel дунё бўйлаб сайёҳлар йиллар давомида танлаган, ушбу йўналиш бўйича ихтисослашган, энг талабгир беш юлдузли меҳмонхоналар рўйхатини таклиф этади:

  1. Rizom Beach — 18,1 млн сўмдан;
  2. Bera Alanya — 18,8 млн сўмдан;
  3. Sah Inn Paradise — 20,3 млн сўмдан;
  4. Adin Beach Hotel — 20,3 млн сўмдан;
  5. Selge Beach Resort & Spa — 20,5 млн сўмдан;
  6. Adenya Hotel & Resort — 21,6 млн сўмдан;
  7. Wome Deluxe Resort Hotel — 25 млн сўмдан.

asialuxe travel, реклама

Ҳалол ва асл muslim дам олиш масканлари, бу — дин ва маънавият қоидаларининг барча нозик томонларини ҳисобга олган эксклюзив саёҳатдир. Шунинг учун бутун дунё бўйлаб мусулмонлар бугунги кунда ушбу тоифадаги илғор меҳмонхоналар учун олдиндан буюртма қилишга ҳаракат қилмоқдалар, чунки исталган вақтда бўш хоналарнинг йўқ бўлиши эҳтимоли катта.

asialuxe travel, реклама

Комплекс туристик тўпламлар, нархлар ва парвоз шартлари ҳақида батафсил маълумотларни компания сайтидан ёки (+998) 71−211−22−22 ва (+998) 71 201−77−77 рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Туристик тўпламларни банд қилишда максимал қулайлик учун Google Play ва AppStore орқали Asialuxe Travel мобил иловасини юклаб олсангиз бўлади.

Туристик тўпламларни Asialuxe Travel компаниясининг сотув офисларида ва Ўзбекистоннинг барча сайёҳлик агентликларида топишингиз мумкин.

Asialuxe Travel — сизнинг миллий туроператорингиз.

Сайт: asialuxe.uz
Telegram: t.me/Asialuxe
Қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel

Реклама ҳуқуқлари асосида.