Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус «Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси» бўлди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Женевада ўтаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессияси доирасида ЖССТ раҳбари билан учрашган. Мулоқотда асосий эътибор мамлакатда ушбу ташкилот кўмагида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ва истиқболлари муҳокамасига қаратилган.

жсст, тедрос гебрейесус, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси

«Амрилло Иноятов Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришда кўрсатилаётган беғараз ёрдам учун Тедрос Гебрейесусга миннатдорлик билдирди. ЖССТ раҳбари ҳам юртимиз тиббиётида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Айниқса, мамлакатимизнинг силга қарши кураш борасида амалга ошираётган ишлари бошқа давлатларга ўрнак бўлишини таъкидлади», — дейилади хабарда.