Қайноқ таътил мавсуми бошланиши арафасида Asialuxe Travel миллий туроператори Анталиянинг дам олиш масканларидаги оилавий ҳордиқнинг фойдали жиҳатлари билан ўртоқлашди.

Болалар кўнгилочар майдони

Бугунги кунда Анталия фарзандлар билан қизиқарли саёҳат ва биринчи даражадаги таътил учун Туркиядаги энг яхши дам олиш масканларидан бири ҳисобланади. Шаҳардаги қулай ва ривожланган инфратузилма, ҳамда Анталиянинг тенгсиз қумли ва тошли пляжлари «Мовий байроқ»га эга.

Шаҳар доим ўзининг тозалиги ва дам олувчилар учун яратилган қулайлик даражаси билан машҳур бўлган. Бундан ташқари, Анталия меҳмонхоналари қулай ва унутилмас оилавий дам олишни ташкиллаштиришга қаратилган. Асосийси, бу ердаги вақтингиз кўплаб диққатга сазовор жойлар, шаҳар ва унинг атрофидаги кўнгилочар масканлардан фойдаланиш имконияти туфайли қизиқарли воқеаларга бой бўлади.

Ҳар бир ота-она фарзандларининг ёзги таътили унутилмас лаҳзаларга бой бўлишини хоҳлайди. Айнан Анталияда орзуингиздаги таътилни амалга оширишингиз мумкин. Фарзандларингиз ва бутун оилангиз гўзал манзара, лаззатли таомлар, энг муҳими, илиқ денгиз ва унинг муаттар ҳавосидан баҳраманд бўлишлари мумкин бўлади.

asialuxe travel, реклама

Гурманлар ҳудуди

Ҳар бир ота-она учун боланинг овқати соғлом ва фойдали бўлиши жуда муҳимдир. Бу, айниқса, ёзги таътилни режалаштиришда долзарб бўлиб, баъзида барча зарур шарт-шароитларга эга «айнан ўша, кўнгилдагидек меҳмонхона»ни топиш қийин бўлиши мумкин. Анталия меҳмонхоналари болалар овқатига алоҳида эътибор бериб, моҳир гурманлар учун кенг танлов ва турли таомларни тақдим этади. Анталиядаги ресторанларда болалар менюси, қулай ва хавфсиз мебеллар билан жиҳозланган рангли майдон, шунингдек, ота-оналар учун махсус чақалоқ бўтқаларини тайёрлаш мумкин бўлган ошхона бурчаклари мавжуд.

Бутун оила учун биринчи даражали қулайлик ҳудуд

Анталия меҳмонхоналари болаларнинг ёшидан қатъи назар, ҳар доим улар учун ўйин-кулги ва қулай дам олишни ташкиллаштиришни биринчи ўринга қўяди. Бу ерда ҳар бир бола ўзи учун қизиқарли машғулот билан банд бўлади, аниматорлар мавзули тадбирлар ўтказади, дискотекалар, турли маҳорат дарслари, мусобақалар, танловлар, ўйинлар ва бошқа кўплаб тадбирлар ташкил қилинади.

Фарзандингиз ҳали чақалоқ бўлса, сизнинг завқли ҳордиқ чиқаришингиз учун махсус ўқитилган энагалар унга ғамхўрлик қилишади. 2−4 ёшли болалар учун кичик клубларда қизиқарли машғулотлар мавжуд. Шу билан бирга, ўсмирлар учун дастур футбол академияси ва дизайн мактабидаги машғулотлар, амфитеатр саҳнасида ўз актёрлик маҳоратини намойиш этиш имконияти, аниматорлар билан байдаркада саёҳат ва сайр қилиш ёки дўстлар билан кинотеатрда фильм томоша қилиш имкониятини ўз ичига олади.

asialuxe travel, реклама

Анталия меҳмонхоналарида болалар мароқли дам оладилар ва ҳар доим банд бўладилар, ота-оналар эса тинч-осойишта дам олишлари мумкин.

Ҳайратланарли аттракционларга эга ҳудуддир

Анталия — миллионлаб аҳолига эга ривожланаётган замонавий шаҳардир ва болалар билан бориш мумкин бўлган кўплаб жойлар мавжуд:

  • океанариум — Antalya Aquairum;
  • ҳайвонот боғи — Antalya Hayvanat Bahcesi;
  • Туркия диснейленди — The Land of Legends.

Бу ҳақиқатдан ҳам Туркиядаги энг катта истироҳатларидан бири боғи бўлиб, унинг ҳудудида бир нечта дам олиш жойлари жойлашган: истироҳат боғи, аквапарк, турли мазмундаги майдончага эга жажжи болажонлар ўйингоҳи.

Asialuxe Travel`дан оммабоп оилавий меҳмонхоналар

Ўтган йиллар давомида минглаб сайёҳлар Asialuxe Travel фаолиятидан мамнун бўлишди. Компания ҳам мижозлари учун энг яхши саёҳат ва унутилмас дам олиш имкониятини қайта-қайта ташкил қилмоқда.

asialuxe travel, реклама

Туристларга қулайлик яратиш учун Asialuxe Travel нуфузли Анталия меҳмонхоналарининг қисқача рўйхатини тузди ва ҳар қандай дид ва бюджет учун учта рўйхатни таклиф этмоқда.

1. Бешюлдузли ҳамёнбоп беш юлдузли меҳмонхоналар:

  • Daima Biz Hotel — 1119 доллардан бошлаб;
  • Limak Limra Hotel & Resort — 1772 доллардан бошлаб;
  • Akka Antedon Hotel — 1813 доллардан бошлаб;
  • Queen’s Park Rai Premium Tekirova — 1866 доллардан бошлаб.

2. Қулай нарх ва сифатга эга беш юлдузли меҳмонхоналар:

  • Bellis Deluxe Hotel — 2375 доллардан бошлаб;
  • Titanik Mardan Palace — 2794 доллардан бошлаб;
  • Rixos Park Belek — 2456 доллардан бошлаб;
  • Gural Premier Belek — 2838 доллардан бошлаб;
  • Gural Premier Tekirova — 3014 доллардан бошлаб.

3. Ҳашаматли беш юлдузли меҳмонхоналар:

  • NG Phaselis Bay — 3722 доллардан бошлаб;
  • Rixos Premium Belek — 4169 доллардан бошлаб;
  • Cullinan — 4309 доллардан бошлаб;
  • Regnum Carya — 5500 доллардан бошлаб;
  • Маxx Roal Belek Golf Resort — 6000 доллардан бошлаб.

asialuxe travel, реклама

Анталия 2023 йил ёзида ҳам ўзбекистонлик сайёҳлар учун энг машҳур йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Шу сабабли, Asialuxe Travel Туркия қирғоқларидаги меҳмонхоналарда дам олишни режалаштираётган ҳар бир кишига май ойидаги махсус таклифларни қўлга киритиш учун ҳозироқ жой банд қилишларини маслаҳат беради.

Комплекс туристик тўпламлар, нархлар ва парвоз шартлари ҳақида батафсил маълумотни компания сайтидан ёки (+998) 71−211−22−22 ва (+998) 71 201−77−77 рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Туристик тўпламларни банд қилишда максимал қулайлик учун Google Play ва AppStore орқали Asialuxe Travel мобиль иловасини юклаб олсангиз бўлади.

Туристик тўпламларни Asialuxe Travel компаниясининг сотув офисларида ва Ўзбекистоннинг барча сайёҳлик агентликларида топишингиз мумкин.

Asialuxe Travel — сизнинг миллий туроператорингиз.

Сайт: asialuxe.uz
Telegram: t.me/Asialuxe
Қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel

Реклама ҳуқуқлари асосида.