20 май куни Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси ҳар йилги «Йил бренди-2022» мукофоти ғолибларини тақдирлади. Ушбу тадбир маркетинг ва реклама соҳасидаги ютуқларни тақдирлаш учун олтинчи марта ўтказилмоқда. 2023 йил мукофот 25 та номинация бўйича 550 мингдан зиёд истеъмолчининг очиқ овоз бериши, шунингдек Ўзбекистон маркетинг уюшмасининг 200 дан ортиқ ҳамкори ва етакчи экспертлари онлайн овоз беришига кўра тақдим этилди.

Uzum экотизими тўртта соврин соҳиби бўлди, улардан иккитаси Uzum Market маркетплейсига насиб этди. Истеъмолчилар танловининг бўич аUzum Market «Чакана савдо — маркетплейс» ва «Чакана савдо» тоифаларида ғолиби бўлди. Экспертлар фикрига кўра, Uzum экотизими «Ахборот технологиялар ва ечимлари» тоифасида йил бренди, Uzum Bank эса — «Банклар, молия институтлари ва суғурталаш» тоифасида энг яхши бренд бўлди.

Шунингдек, Ўзбекистон маркетинг уюшмаси ҳамкорлари ва экспертлари Uzum Bank бошқаруви раиси Сергей Гимадиевни Ўзбекистонда маркетингни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирладилар.

«Uzum бренди Ўзбекистон бозорига 2022 йилда кириб келганига энди бир неча ой бўлган эсада, истеъмолчилар ва экспертлар экотизимимизнинг афзалликларини муносиб баҳолай олишганидан жуда фахрланамиз. Uzum ҳар бир ечим ва сервиси билан фойдаланувчиларимиз ҳаётини қулайроқ, реклама кампанияларимизни ёрқинроқ қилишга интилади», — деди Uzum экотизими директори Жасур Жумаев.

Реклама ҳуқуқлари асосида.