24 май куни Кўксарой қароргоҳида Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан келган Сингапур президенти Ҳалима Яқубни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилди. Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этди. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.

Биргаликда суратга тушишдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Фото

сингапур, шавкат мирзиёев, ҳалима яқуб

сингапур, шавкат мирзиёев, ҳалима яқуб

сингапур, шавкат мирзиёев, ҳалима яқуб

сингапур, шавкат мирзиёев, ҳалима яқуб

сингапур, шавкат мирзиёев, ҳалима яқуб

сингапур, шавкат мирзиёев, ҳалима яқуб

сингапур, шавкат мирзиёев, ҳалима яқуб