Тошкент вилоятида 20 майдан 360 даражада қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилма ишга туширилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Келтирилишича, бундан республика ҳудудида ЙТҲларнинг олдини олиш, қоидабузарликларга чек қўйиш ва ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсад қилинган. Қурилма ЙПХ ходимларига бириктирилган хизмат автомобилларига ўрнатилган. Мазкур қурилма босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам ишга туширилади.

Қурилма тўхтаб турганда ва ҳаракат давомида ҳам бир қанча қоидабузарликларни аниқлайди, хусусан:

  • ўзи билан бир йўналишда ва қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ва тўхтаб туриш;
  • ҳаракатланиш тезлигини меъёрдан ошириш;
  • светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаслик (тўхташ чизиғини босиш);
  • йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиш;
  • йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик;
  • йўналишли транспортлар ҳаракати учун мўлжалланган тасмаларга ўтиб ҳаракатланиш ёки тўхташ тартиби ва ушбу тасмада белгиланган талабларни бузиш;
  • давлат рақам белгиси орқали автомобиль қидирувда ёки йўқлигини аниқлаш.